Инглиз тили — жаҳонда тан олинган 6 халқаро тилнинг биттаси. Инглиз тилини билиш (умуман, ҳар қандай чет тилини ўрганиш) инсонни илмнинг битмас-туганмас хазиналари томон чорлайди. Шу боисдан, «Дарё» ўз ўқувчиларига биргаликда инглиз тилини ўрганишни таклиф этади. Демак, биз сиз билан биргаликда инглиз тилини ўрганишга киришамиз. Бунинг учун ишни дастлаб инглиз тилидаги луғат бойлигимизни бойитишдан бошлаймиз. «Дарё» ҳар куни инглиз тилида мулоқот учун зарур бўлган, энг фаол қўлланиладиган инглизча сўзларни ўзбекча таржимаси билан сизга ҳавола этиб боради. Бериладиган сўзлар турли машқлар ва тестлар ёрдамида мустаҳкамланади. Эшитмай қолган ва ўқишга улгурмаганлар учун 1-синов дарсига ўтиб ўқиб, ўрганиб кўришларини тавсия қиламиз:
Бошланиши: «Дарё»дан эксклюзив: Инглиз тилини ўрганмоқчимисиз? Унда дарҳол бизнинг сафимизга қўшилинг! (1-дарс)
Энг фаол қўлланадиган инглизча сўзлар ва уларнинг инглиз тилидаги ўқилиши ҳамда изоҳи:
Юқорида берилган сўзларнинг ўзбекча таржимаси:
- аdventurе —саргузашт
- аpproach —ёндошиш, яқинлашув
- cаrefully — эҳтиёткорлик билан
- chemical — кимёвий
- create — яратиш
- evil — ёмонлик, ёвузлик
- experiment — тажриба
- kill — ўлдирмоқ, йўқ қилмоқ
- laboratory — лаборатория
- laugh — кулги
Энг фаол қўлланадиган инглизча сўзлар ва уларнинг инглиз тилидаги ўқилиши ҳамда изоҳи:
Юқорида берилган сўзларнинг ўзбекча таржимаси:
- loud — баланд овозда
- nervous — асабий
- noise — шовқин, тўполон
- project — лойиҳа
- scare — қўрқитмоқ
- secret — яширин, сир
- shout — ҳайқириқ, бақириқ
- smell — ҳид, ис
- terriblе — дахшатли, қўрқинчли
- wоrse — ёмон, ёмонроқ
Берилган сўзларни қай даражада ёд олганлигингизни қуйидаги машқ орқали текшириб кўрамиз:
[playbuzz-item playbuzz_url="asrora10/daryo-bilan-ingliz-tilini-o-rganamiz-2-dars"]
Машқнинг юкланишини бироз кутинг!
Дарсни Паул Натионинг 4000 Essential English Words китоби асосида Асрор Абдуназаров тайёрлади.
Изоҳ (0)