Ҳаж зиёрати давомида Ал-Ҳаром масжидида намоз ўқиш чоғида бир-бирини жазирама қуёшдан ҳимоя қилган эр-хотин ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ҳайратига сабабчи бўлди, деб ёзади «Islam-today.ru».
Айни пайтда Саудия Арабистонида йилнинг энг иссиқ мавсуми ҳукм сурмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 42—43 даражагача кўтарилади. Ал-Ҳаром масжиди ери салқин бўлса-да, қуёш нурларидан ҳимояланиш зиёратчиларнинг энг катта ташвишларидан бирига айланади.
Суратларда эркак ва аёл Каъба ёнида намоз ўқиш вақтида бир-бирларини қуёшдан ҳимоя қилиб турганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)