Германиядаги «Кидзания» ўйинли таълим боғида Audi автомобиль дизайни болалар маркази очилди. Бу ҳақда Eurasia Diary хабар бермоқда.
Махсус ускуна ёрдамида болалар концепт-карлар яратиши, синовлар ўтказиши ҳамда келажак автомобиллари учун интерьер ишлаб чиқиши мумкин бўлади. Концепт-карларнинг уч варианти яратилади: саёҳат машинаси, оилавий автомобиль ва шаҳар концепти. Асосий шарт — бу шунчаки автомобиль эмас, келажакнинг учувчи траспорт воситаси бўлиши лозим.
Шунингдек, марказда пойга трассаси ҳамда техник хизмат кўрсатиш зонаси жиҳозланади. У ерда ҳақиқий Audi мисолида транспорт воситалари тузилиши ва ишлаш принципларини ўрганиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)