Янги ўқув йили Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида жорий йил 2 сентябрь куни бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўқув йили Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзусидаги «Мустақиллик дарслари» ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган «Хотира дарслари» билан бошланади.
«Мустақиллик дарслари»ни вазирлик томонидан ишлаб чиқилган тақдимот асосида ташкил этиш, «Хотира дарслари»да Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этиш тавсия этилади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)