• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Olx.uz’даги арзон iPhone’га учган харидор 500 долларга чув тушди

    «Терабайт»нинг ёзишича, Olx.uz’дан арзон iPhone сотиб олмоқчи бўлган бир киши фирибгарлар тузоғига тушиб, 500 долларга куйди. Мазкур харидор нашрга бўлиб ўтган воқеани ёзган ва бошқа фуқароларни фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирган. Нашр бўлиб ўтган воқеани тақдим этди.
    Ўзбекистондаги оммабоп онлайн савдо майдонларидан бўлган Olx.uz сайтида iPhone 7 сотилаётганлиги ҳақидаги эълонга кўзим тушиб қолди. Унинг нархини билиш учун эълон муаллифи билан боғландим. У эса менга бир телефон рақамини берди ва унга Telegram мессенжери орқали мурожаат қилишимни сўради.

    Фото: «Терабайт»

    Фото: «Терабайт»
    Доимий хотираси 128 гигабайт бўлган iPhone 7 моделининг нархини сўрасам, 399 АҚШ доллари, дея жавоб берди. Асосан рус тилида ёзишдик.

    Фото: «Терабайт»

    Фото: «Терабайт»
    Мен товарни олиш учун нима қилишим кераклигини сўрадим, сизларга ишонса бўладими, деб савол бердим. У эса, ўзларининг бутун дунё бўйича улгуржи ҳолда товар етказиб берувчи эканлигини айтди. Маҳсулотни CPC FARNEEL тизими орқали жўнатишларини айтиб, http://cpc.farnell.com/ манзилини ҳам берди. Бу ишончли компания эканлигини таъкидлади.

    Мен эса, гапига ишонч ҳосил қилиш учун ўзини таништиришини ва суратини менга жўнатишини сўрадим. Кейин боласини кўтариб тушган суратини юбориб, шу фарзандини ўртага қўйиб қасам ичди.

    Менга исбот сифатида CPC FARNEEL орқали жўнатилган почта қоғозини юборганидан сўнг уларга ишониб, товарни олишга рози бўлдим ва қандай қилиб буюртма беришни сўрадим.

    Фото: «Терабайт»

    Фото: «Терабайт»
    У Буюк Британия, Туркия ва Нигерияда филиаллари борлигини айтди. Товарни олиш учун уларга Western Union тизими орқали тўлов қилишим керак экан. Тўловни фақат ўзимиздаги Hamkorbank ёки Капиталбанк орқали амалга оширишимни ҳам сўради. Пул етиб борганидан кейин, уларнинг бухгалтери пул тушганини тасдиқлаши биланоқ товарни менга жўнатишини ва харидимнинг келишини бир сайт орқали назорат қилишим мумкинлигини айтди.

    Мен шундан кейин мен ишондим ва пулни қайси манзилга жўнатишим кераклигини сўрадим. Сотувчи мени ишонтириш учун ўзини мусулмон қилиб кўрсатишдан ҳам тоймади:

    Шу тариқа, мендан мамлакат, шаҳар ва уй манзилимни ёзиб жўнатишни сўради ва пул ўтказиш учун манзилни берди.

    Аввалига ишонмай турдим, бироздан кейин у менга қўнғироқ қилди ва пулни 30 дақиқа ичида жўнатишим кераклигини, акс ҳолда товар бир неча кун кеч келишини айтди.

    Мен пулни жўнатдим ва уларга буни айтдим. Пул ўтганлиги тўғрисида банкнинг квитансиясини суратга олиб жўнатишимни сўрашди. Квитансияни олиб, бухгалтер тўлов амалга оширилганлигини тасдиқлаганидан сўнг ўзлари алоқага чиқишларини айтишди.

    Мен нақ 3 соат уларнинг алоқага чиқишларини кутдим. Ниҳоят, хабар келди, унда «Почтани жўнатиш бўйича муаммо юзага келди, бошқа давлатларга 1 донадан кўпроқ маҳсулот буюртма бериш керак экан», дейилган эди. Менга яна битта телефон харид қилишимни, эвазига эса яна битта телефонни бепул беришларини айтишди. Жами учта товар — «биттадан iPhone 7, iPhone 5s ҳамда iWatch жўнатамиз», — дейишди. Бунинг учун эса қўшимча атиги 100 доллар юборишимни сўрашди.

    Бундан асабийлашиб кетдим ва пулимни қайтаришларини сўрадим. Улар эса: «Пулни қайтаришнинг иложи йўқ, пуллар компания харажатлари учун сарф этилди. Товарни олиш учун 100 доллар жўнатинг ва муаммо ҳал бўлади», — дейишди.

    Бошқа пулим йўқлигини, бу фирибгарликлари яхши иш эмаслигини айтдим ва пулларимни қайтаришларини сўрадим. У яна расм юбориб, «Мен ҳам инсонман, болаларимга ҳаром пул топиб едирмайман», — деганича, Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичди. Бу гапларидан кейин унга ишониб, яна қўшимча 100 доллар пул юбориш учун банкка бордим. Бироқ бу сафар у пул жўнатиш учун бошқа манзил юборган эди.

    Фото: «Терабайт»

    Фото: «Терабайт»
    Пулни жўнатаётганимда, банк ходимлари менга, икки ҳафтача олдин ҳам бир йигит Нигерия давлатига бир неча марта пул юборганини ва алданиб қолганини айтишди. У ҳам телефон буюртма бериш учун пул ўтказган экан, афсуски, уни ҳам алдашибди. Буни эшицам ҳам, олдин жўнатган пулим қайтишидан умидвор бўлиб, яна 100 доллар юбордим.

    Бир неча соатдан сўнг у товар Бухорода эканлигини, курьер ҳақи учун яна 97 доллар жўнацам, товарни менга душанба кунига етказишларини айтди.

    Мен бу пулни бир неча ой ишлаб топганимни, бунақа ҳаром йўл билан топилган пул буюрмаслигини айтдим ва пулимни қайтаришларини сўрадим. У эса, «Эртага гаплашамиз», деб хабар ёзди ва шу билан ҳалигача ундан жавоб келмади.

    Ўша воқеадан кейин, куни кеча яна Olx.uz’да яна ўша — таниш мавзудаги эълонга кўзим тушди. Хаёлимдан «Тошкентда унга ёрдам бериб турадиган шериклари бор, шекилли», деган фикр ўтди. Мана ўша эълонлари:

    Фото: «Терабайт»

    Фото: «Терабайт»
    Кўриб турганингиздек, фирибгарнинг эълон бериш учун қўллайдиган ники (фойдаланувчи исми) — рейнолдс, унинг жойлашган ери эса Тошкент шаҳри Бектемир туманида бўлиб кўриняпти. Шу фирибгардан эҳтиёт бўлинглар!

    Фото: «Терабайт»

    Фото: «Терабайт»
    Хуллас, мени-ку яхшилаб чув туширишди. Энди қанча уринмайин, барибир пулларимни қайтара олмайман. Сизлардан илтимос, буни мақола қилиб тарқатинглар, токи бошқа кишилар буларнинг ёлғонига учиб, мендек жабр кўриб қолишмасин.

    Olx.uz’да алданган харидор

    «Айни шу воқеа мисолида оладиган бўлсак, смартфоннинг нархи ўта арзонлиги ҳам кишини ҳушёрликка чорловчи сабабдир. Ахир, 128 гигабайтли хотирага эга бўлган iPhone 7 нинг нархи тахминан 730—750 АҚШ доллари бўлиши мумкин. Пойтахтимиздаги «Малика» савдо маркази дўконларида ҳам бу моделга тахминан 5 840 000 сўм нарх белгиланган.

    Бундан ташқари, ўзи Ўзбекистонда бўлмаган, пулни олганлигини тасдиқловчи, товарни етказиб беришини кафолатловчи бирор ҳужжати бўлмаган кишига ишониш ҳам, юмшоқроқ қилиб айтганда, соддаликдир», — деб хабарига якун ясаган нашр.

    30.08.2017, 07:32   Изоҳ (0)   40408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ алоҳида вазифалар бажарувчи сафарбар отряди юқори даражали жанговор тайёргарликка ўтди (фото)

    30.08.2017, 07:14

    Ўзбекистонда дронлар қурилишда, картографияда ва табиий офатлар билан курашишда қўлланилиши мумкин

    30.08.2017, 06:10

    Президент матбуот хизмати раҳбари Асаджон Хўжаев ва ЎзМТРК раҳбари Бобур Алихонов лавозимидан озод этилди

    29.08.2017, 22:33

    Узлуксиз ишлайдиган валюта айирбошлаш шохобчалари, «САМПИ»даги «ўйинлар», Халқаро пресс-клубни танқид қилган депутат ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    29.08.2017, 20:20

    Миробод тумани ИИБ собиқ биносининг яқинидаги ёнғинга газ баллонини таъмирлашдаги хатолик сабаб бўлган

    29.08.2017, 19:30

    «Шубҳали тасодифлар» эпидемияси: «САМПИ»га ўқишга кирган камида 40 абитуриент имтиҳонда ёнма-ён ўтирган

    29.08.2017, 19:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия йил охирига қадар UFC’да яна бир жанг ўтказмоқчи

    Спорт | 30 июн, 15:00

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:58

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    Дунё | 30 июн, 14:45

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:28

    “Бу ишлар ‘кампаниябозлик’ бўлмаслиги зарур” — президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:22

    Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошлангани эълон қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:16

    Афғонистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

    Спорт | 30 июн, 13:59

    Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда етакчи бўлди

    Ўзбекистон | 30 июн, 13:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.