Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари - Президент матбуот хизмати раҳбари Асаджон Хўжаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги хабарларни «Дарё»нинг ҳукуматдаги ишончли манбалари тасдиқлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи Бобур Алихонов ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Асаджон Хўжаев (1970 йилда туғилган) Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Президент матбуот хизмати раҳбари этиб тайинлангани 2017 йил март ойида маълум бўлган эди. Бунгача Хўжаев Интеллектуал мулк қўмитаси бош директори, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, «Ўзбекистон почтаси» компанияси бош директори биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бобур Алихонов 2017 йил 3 август куни ЎзМТРК раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Бунгача у 3 апрелдан бери ЎзМТРК раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. ОАВ соҳаси бўйича эксперт Бобур Алихонов 1983 йилдан телевидениеда турли лавозимлара меҳнат қилган бўлиб, ЎзМТРКдан аввалги иш жойи UzReport телеканали бўлган эди.
Изоҳ (0)