Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йил 29 августдан кучга кирадиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
АҚШ доллари курси 4, 2 минг сўмдан ошди. Доллар қиймати ўтган ҳафтага нисбатан 28,05 сўмга кўтарилиб, 4210,35 сўмга етди.
Жорий йил бошидан бери (3231,48 сўм) АҚШ доллари сўмга нисбатан 30,3 фоизга ошди. 2016 йил давомида доллар курси 15 фоизга кўтарилганди.
Изоҳ (0)