ИШИД террорчи гуруҳи вакиллари Россиянинг Доғистон республикасида полициячиларга уюштирилган ҳужум гуруҳ томонидан ташкил этилгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Террорчиларга бўйсунувчи Amaq ахборот агентлиги гуруҳнинг баёнотини 28 август куни тарқатди.
28 август куни эрталаб Доғистоннинг Каспийск шаҳрида ИИВ ходимлари машинага ёқилғи қуяётганида уларга ҳужум уюштирилди. Бир полициячи ҳалок бўлди, бир нафари яраланди.
Жавоб ўти билан икки жангари йўқ қилинди. Айни пайтда уларнинг шахси аниқланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)