27 август куни соат тахминан 15:00 да Ғазалкент яқинида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Lexus русумли автомобиль Чорвоқ–Чимён айрилиш йўли томон кетаётган эди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчи қарийб 180 даражали бурилишда бошқарувни қўлдан чиқарган. Машина бетон тўсиқни бузиб, жарликдан қуриган сойга қулаган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, қурбонлар йўқ. Жабрланганлар шифохонага олиб кетилди.
ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)