Суриянинг Дамашқ шаҳрида ўтаётган халқаро кўргазманинг террорчилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа Дамашқнинг четидаги Шарқий Гута туманида рўй берди.
Дамашқдаги халқаро саноат кўргазмаси олти йиллик танаффусдан сўнг биринчи марта ўтказилиши. Унда 43 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. 20 мамлакат тижорий ташкилотлар даражасида, 23 мамлакат элчихоналар даражасида тақдим этилган.
Изоҳ (0)