Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Игорь Ланской Қримнинг Судак шаҳрида яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Воқеа 18 август куни рўй берди, лекин амалдорнинг ҳалок бўлгани ҳақида фақат 20 август куни маълум қилинди.
18 август кечки соатларида шаҳарда кучли шамол бўлган. Ўша пайти Генуя қалъасидаги Қиз минорасида турган амалдор мобил телефонини олиб, қўнғироққа жавоб берган. Шу лаҳзада уни яшин урган.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар Ланскойнинг ўлимини қайд қилди.
Изоҳ (0)