• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Жасур Умиров осмонга қараб куйлаши, кўп маъмур алмаштириши ва кузда уйланаётгани ҳақида

    «Darakchi.uz» хонанда Жасур Умиров билан суҳбат уюштирди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    — Жасур, суҳбатимизни сиз ҳақингиздаги сўнгги гап-сўзларга аниқлик киритишдан бошласак...

    — Мен ҳақимда яна қандай гап эшитдингизлар (кулади)?

    —Айтишларича, тўй яқин экан...

    — Тўғрисини айтинг, қандай қилиб ҳамма нарсадан бохабар бўлиб юрасиз-а? Сизлардан ҳеч нарсани сир сақлаб бўлмайди-я (кулади). Нима бўлганда ҳам қойил, бу хабарни ҳатто яқинларимизга ҳам айтмагандик. Фақат оилавий келишиб, онам совчиликка юрганлари рост.

    — Демак, тахминларимиз рост экан-да...

    — Очиғини айтсам, икки-уч йилдан буён уйланиш ҳақида жиддий бош қотириб юргандим. Аммо, тўғриси, ўзимга маъқул келадиган қиз тополмаяпман. Лекин онам менга берган муддат тугай деяпти, инжиқлик қилмасдан тезроқ қарор қабул қилишим керак. Яъни шу йилнинг кузида уйланаман.

    — Тўй ойлари аниқ экан, демак, қиз ҳам топилган, нега яширяпсиз?

    — Бу ҳақида тўлиқ гапирмаётганимга биргина сабаб — ўзимиз ҳам аниқ хулосага келганимиз йўқ. Совчиликка бордик, қизни кўрдик, ҳозир у томоннинг жавобини кутяпмиз.

    — Жасур Умиров урф-одатларимизга хос, совчилар орқали умр йўлдоши танлар экан-да?

    — Ҳақиқий муҳаббат тўйдан кейин бўлади, деб бежизга айтишмаган-ку. Бироқ шундай бўлса ҳам биринчи ўринда ўзимнинг кўнглимга қулоқ тутаман. Онам менга кўрсатган қиз, албатта ўзимга ҳам ёқиши шарт. Агар юрагим жиз этса, бўлди. Масала ҳал! Мен танлаган қиз хоҳ чиройли, хоҳ хунук бўлсин, биринчи ўринда ўзимга ёқиши керак. Ҳаётда, ташқи кўриниш биринчи ўринда эмас, деб биламан.

    — Ижодингиз ҳақида ҳам гаплашсак. Сўнгги икки-уч йилдан буён тақдим этаётган концерт дастурларингиз танқидларга учраяпти...

    — Одамларнинг фикрлари ўзимга ҳам етиб келди. Лекин мен ҳам ҳар бир ижодкор каби доим яхши ишлашга ҳаракат қиламан.

    — Сиз ҳақингизда «Концертга тайёргарликсиз чиқади» деган гаплар кўп бўлди. Шуларни инобатга олсак, балки, ўзингизда масъулият камайгандир...

    — Бир йил олдинги концертимга, ҳақиқатан ҳам кам репетиция қилгандим. Сабаби, ўшанда вилоятлардаги учрашув ва хизматларга чалғиб, тайёргарликка вақтим етмаган. Ва бундан ўзим ҳам жуда афсусланганман. Томошабинлар олдида уялиб қолгандим, ўшанда. Аммо бу йилги дастурда барча камчиликларни бартараф этиш ҳаракатидаман. Режамизга кўра, ноябрь ойида концерт бераман.

    — Сўнгги вақтларда ёрдамчи ва маъмурларни кўп ўзгартиряпсиз...

    — Минг афсус, «администратор» деганлари содиқ бўлмас экан. Ишни бошида ўзини яхши кўрсатиб, қўлига пул тушса, бошқа одамга айланиб қолишади. Ёки менга фақат шундайлари учраяптими, билмадим. Хуллас, ижодимни бошлаганимдан бери бешта маъмур алмаштирдим, чоғи.

    — Бугун кўпгина ҳамкасбларингиз, акаси, укаси билан ҳамкорлик қилади. Нега сиз акангиз билан ишламайсиз?

    Бу таклифни акамга жуда кўп марта айтганман. Аммо у мен билан ишлашни истамайди. «Кўча-куйда сенинг ортингдан турли гап-сўзларни эшицам, ўзимни тутиб туролмайман. Сен билан ишласам, уларга яна бир қадам яқин бўлиб қоламан. Кейин эса муаммо кўпаяди», — дейди доим.

    — Қўшиқларингиз енгил мавзуларда бўлса ҳам ёшлар орасида тез оммалашади. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?

    — Биласизми, қўшиқларимда мураккаб мавзуларни эмас, айни вақтда халқ орасида юрган гап-сўзларни куйлашга ҳаракат қиламан. Балки шунинг учун ҳам ёшларга ёқаётгандир... Бундан ташқари замонавий мусиқадан ҳадеб жиддийлик ахтаравериш ҳам тўғри эмас. Ҳаётда шундоқ ҳам муаммолар кўп. Биз эса қўшиқларимиз билан уларни чалғитиб, одамларга яхши кайфият беришимиз керак.

    — Ижодингиз давомида умуман дуэт қўшиқ куйламагансиз. Нега?

    — Биров билан ҳамкорликда ишлашни ёқтирмайман. Балки йиллар ўтиб мени «Ўзбек шоу-бизнесида бир марта ҳам дуэт куйламаган хонанда» деб тилга олишар. Чунки келажакда ҳам ҳеч ким билан дуэт куйлаш ниятим йўқ. (кулади).

    — Йиллар ўтгандан кейин ҳам ўзингизни шу соҳада кўра оляпсизми?

    — Албатта, ҳатто ҳозирги йўналишда куйлашимни ҳам биламан. Фақат қўшиқларим ёшимга мос, жиддий, мавзуларда бўлади.

    — Бугун аксарият ҳамкасбларингиз санъатдаги фаолиятидан ташқари қўшимча даромад манбаини ҳам йўлга қўйган. Сизни улар қаторига қўшишимиз мумкинми?

    — Шу кунгача санъатдан бошқа бирор соҳада ўзимни тасаввур этиб кўрмаганман. Аммо келажакда қўшимча иш очиш ниятим йўқ эмас. Келажакда кичикроқ продюсерлик маркази очиб, ёш хонандаларни қўллаб-қувватлаш ниятим бор.

    — ТВ, радио ёки газеталарга интервьюга чақиришганда биринчи бўлиб хаёлингиздан нималар ўтади?

    — Ўзим мухлис бўлиб санъаткорларнинг интервьюларини мароқ билан ўқиган пайтларимни эслайман. «10-15 йил аввал, мен ҳам уйда санъаткорларнинг суҳбатларини ўқиб, ҳавас қилардим. Бугун эса ўзим улар каби бўлдим, орзуларим ушалди» деган ўйлар ўтади. Шунинг учун ҳам имкониятим ва вақтим бўлса, албатта журналистлар билан учрашаман.

    — Ўша пайтда ҳамкасбларингиздан кимнинг интервьюси ёдингизда қолган?

    — Жаҳонгир Отажоновнинг гапларини ҳали-ҳалигача эслайман. Ўшанда «Консерваторияда мендан яхши куйлайдиган талаба йўқ» деб мақтанган эди. Ўзига бўлган ишончнинг кучлилиги мени қойил қолдирган.

    — Ҳар бир инсонда бирор-бир нарсадан уялиш ҳисси бўлади. Яъни, комплекс. Ўзингизда шу ҳолатни кузатганмисиз?

    — Тўй ва хизматларга кириб келишга жуда уяламан. Ҳамманинг эътибори менда эканини сезсам, ўзимни қўйишга жой тополмай қоламан. Шунинг учун тўй, концерт ва тадбирларда, кўпинча осмонга қараб қўшиқ куйлайман (кулади)

    — Фикрларингизни ҳар доим ҳам тўлиқ баён эта олмаслигингизни сезганман...

    — Тўғри, бу одатим ҳам йўқ эмас. Бунга айтаётган гапимни ҳамма ҳам мен истагандек тушунмаслигини сезиб турганим сабаб бўлса керак.

    — Ўйлаганларингизни тўғри ва борича етказиб бериш учун сўз бойлиги керак, бунинг учун эса кўпроқ китоб ўқиш лозим. Бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаганмисиз?

    — Тан олиб айтаман китоб кам ўқийман. Ва бу менинг энг катта камчилигим. Лекин секин-секин бу нарсани бартараф этишга ҳаракат қиляпман.

    — Ижтимоий тармоқда сизнинг эътиборингизни тортган воқеалар ҳақида гаплашсак...

    — Сўнгги вақтларда бир нарса диққатимни тортди. Бугун одамлар интернетга, қайсидир санъаткорнинг ҳаётини билиш учун эмас, сиёсий ва ижтимоий ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиликларни билишга кирадиган бўлишган. Кўпчилик ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан бехабар қолмайлик деган мақсадда киришяпти. Шахсан ўзимни 23 яшар йигитнинг вазир ўринбосари этиб тайинлангани эътиборимни тортди. Чунки Алишер Саъдуллаевнинг Халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинлангани Президентимизнинг биз ёшларга бўлган ишончини билдирди. Ҳар биримиз уларнинг ишончларини оқлашимиз шарт!

    Бундан ташқари, бир неча ой олдин ўқитувчисининг устидан калака қилиб кулаётган талаба қизнинг видеосини кўриб жуда жаҳлим чиқди. Ёшгина қиз отаси тенги инсонга гапираётган гаплари ақлга сиғмайди. Ўқитувчи кўз нурини, асабларини сарфлаб ўқувчиларга дарс берса-ю, уни видеодаги каби ўқувчилар ҳурматсиз қилса... Бу нима деган гап?! Тўғри, ўзим ҳам ёш бўлганман, вақтида шўхлик қилиб ўқитувчиларнинг жаҳлини чиқарганман. Аммо ҳеч қачон уларнинг устидан кулган эмасман. «Устоз отангдек улуғ» деб бекорга айтишмайди-ку.

    Ота-оналар ҳам болалар назоратини кўздан қочирмаслиги керак. Ўсмир ёшлар эса меҳнатдан қочмаса, энг аввало ота-онасини ўзига дўст деб билса, назаримда ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайди...

    Янгилик

    — Янги қўшиғимиз тайёр. «Аваз» деб номланган қўшиқни бир йўла клипи билан мухлислар эътиборига ҳавола этмоқчиман. Клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан комедия жанрда видеоролик ишладик.

    20.08.2017, 08:38   Изоҳ (0)   35811
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жамила Ғофурова: Энг кўп давлат фильмларида суратга тушган актриса мен бўлсам керак

    19.08.2017, 09:48

    Алихан: Танамга татуировка чиздирганимдан минг афсусдаман, аммо ўчиришга ваъда бераман

    18.08.2017, 18:14

    «Озодбек Назарбеков мени масхара қиляпти, деб ўйладим». Махсет Ўтемуратов ўзи ижро этган Чингизхон роли ҳақида гапириб берди

    18.08.2017, 11:12

    Махсет Ўтемуратов: Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артистларнинг кўпчилиги бу номга нолойиқ

    18.08.2017, 10:58

    Ойхон Ифорзода: қоматингизнинг ташвишини қилманг, муҳими — фарзандингизнинг саломатлиги

    18.08.2017, 09:22

    Масрур ва Расул Усмоновлар: 4 яшарлигидан тўйга чиққан хонанда, «Меҳрибонлик уйи»дан бўлган қўнғироқ ва фильмга кўчган дард

    16.08.2017, 08:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 



    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Халқаро Турон федерацияси АҚШда рўйхатдан ўтди

    Спорт | 29 июл, 14:07

    Ишдаги стрессни енгишга ёрдам берадиган интерактив ўйинчоқ ихтиро қилинди

    Қўзиқорин | 29 июл, 13:58

    Қирғизистонда халқаро интернет трафигига вақтинчалик давлат монополияси жорий этилади

    Дунё | 29 июл, 13:50

    Экспертлар Путин қўриқчисининг “сирли қуроли”ни ўрганди (видео)

    Дунё | 29 июл, 13:21

    Пекинда кучли сув тошқинлари оқибатида 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 12:55

    Ёзда кондиционерсиз хонада ухлаб қолишга ёрдам берадиган 7 лайфҳак 

    Маслаҳатлар | 29 июл, 12:52

    “ОКМК” футболчиси Нодирбек Абдураззоқов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 29 июл, 12:52

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.