Дубай полицияси фуқаролик масъулиятини ривожлантириш, шунингдек, одамларни полиция иши билан таништиришга қаратилган онлайн ўйин яратди. Уни махсус мобил дастур орқали ўйнаш мумкин, деб хабар беради UAEInside.
Сюжетга кўра, ўйинчилар Дубайда тергов ўтказади. Бунда улар машина ва мотоциклларда юради.
Ўйиннинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, уни онлайн тарзда дўстлар биргаликда ўйнаши мумкин. Жараёнда улар турли саволларга жавоб беради, ғалабага тўғри жавоблар орқали эришилади.
Изоҳ (0)