Lucasfilm ва Disney «Юлдузлар жанги» фильмининг асосий қаҳрамонларидан бири — жедай Оби-Ван Кеноби ҳақидаги фильмни суратга олиш ишларига тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Хабар берилишича, фильм режиссёри сифатида уч карра «Оскар» соҳиби Стивен Долдри кўрилмоқда.
Долдри билан музокаралар энди бошланган. Агар томонлар келиша олса, Долдри нафақат режиссёрлик қилади, балки сценарий устида ҳам ишлайди.
Изоҳ (0)