Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни ички ишлар тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизимини тартибга солмай туриб, халқнинг ишончини қозониб бўлмаслигини, ислоҳотларни амалга ошириш бефойда эканлигини таъкидлади.
Ички ишлар органлари тизимидаги йиллар давомида жуда кўп муаммолар тўпланиб қолгани, уларга нисбатан аҳолимизда жиддий эътирозлар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун, бир неча марта, қайта-қайта шу соҳага эътибор қаратяпмиз. Агар бу масалани тубидан, халқимизни ишонтириб ҳал қилмасак, бирорта ислоҳотни амалга ошириш бефойда.ЎзАнинг хабар беришича, йиғилишда сўзга чиққанлар Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари муҳокамадан ўзига тегишли хулоса чиқариб олиб, йиғилишда кўтарилган ва соҳадаги мавжуд бошқа камчиликларни бартараф этиш йўлида астойдил ҳаракат қилишини таъкидлаган.Бугун студияларда ўтирган ҳокимлар, ИИБ бошлиқлари битта масалага жавоб бериши керак: нима учун шунча қарорлар қабул қилиняпти-ю, нима учун жиноятчилик камаймаяпти? Маънавият, маърифат, муносабат, жавобгарлик ўзгармаяпти. Бу ишлар вақтинча деб ўйлаяпти. Вақтинча эмас!
Бу тизимли, доимий, жуда катта назоратда бўлаётган иш. Агар биз, такрор айтаман, мана шу соҳани жой-жойига қўймас эканмиз, одамлар, халқимиз бизга ҳеч қачон ишонмайди. Одамларга биринчи галда тинчлик керак. Тинчликни бевосита таъминлаб берадиган эса ички ишлар идораларидир.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)