АҚШ президенти Дональд Twitter’даги саҳифасида КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг Гуамдаги АҚШ объектларига ракета учирмаслик қарорига баҳо берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Шимолий Кореядан Ким Чен Ин жуда ақлли ва босиқ қарор қабул қилди. Бунинг муқобили фожиали бўлиши мумкин эди!» — деб ёзди Трамп.
Илгарироқ ОАВда Ким Чен Ин Гуамга ракета учириш фикридан қайтгани билдирилган эди. Шунга қарамай, Шимолий Корея етакчиси АҚШни КХДРга қарши тажовузкор ҳаракатлар қилишдан тийилишга чақирди.
Изоҳ (0)