Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ собиқ президенти Барак Обама Шарлотсвиллдаги тўқнашувлардан кейин ёзган твит Twitter яратилган вақтдан буён энг оммабоп твит бўлди, деб ёзади «Корреспондент» фойдаланувчилар фаоллигини кузатиб борувчи favstar.fm сайти  маълумотларига таяниб.

Фото: EPA

Фото: EPA

Нашр эслатишича, Шарлотсвиллда юзлаб ирқчилар ҳукуматнинг қулдорлик тузумини сақлаб қолишни ёқлаб чиққан Конфедерация қўшинлари генерали Роберт Эдвард Ли ҳайкалини олиб ташлаш ниятига қарши норозилик белгиси сифатида митинг ўтказди. Марш чоғида ўта ўнг ташкилотлар тарафдорлари ва уларнинг душманлари ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетди, бир аёл ҳалок бўлди.

Шундан кейин Обама Twitter’да Жанубий Африка давлат ва сиёсат арбоби Нельсон Манделадан иқтибос келтирди:

«Ҳеч ким бошқа одамга нисбатан унинг териси ранги, келиб чиқиши ёки дини туфайли нафрат билан туғилмайди. Одамлар нафратланишни ўрганиши керак, агар улар нафратланишни ўргана олса, демак уларни севишга ҳам ўргатиш мумкин, чунки севги одам юраги учун унинг аксидан кўра, табиийроқ туйғудир — Нельсон Мандела», — деб ёзди собиқ президент учта твитга бўлинган хабарида.

Ёзувнинг биринчи қисми 2,73 миллиондан ортиқ лайк тўплади.

Бунгача энг оммабоп твит қўшиқчи Ариана Гранденинг 22 май куни Манчестерда бўлиб ўтган терактдан кейин ёзган твити бўлган эди, у 2,72 миллионта лайк тўплаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди