• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Масрур ва Расул Усмоновлар: 4 яшарлигидан тўйга чиққан хонанда, «Меҳрибонлик уйи»дан бўлган қўнғироқ ва фильмга кўчган дард

    «Сўғдиёна» газетаси ака-ука хонандалар Масрур ва Расул Усмоновлар билан суҳбат уюштирди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар берди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    — Масрур ака, сизни иқтисодиёт соҳасида таҳсил олган, деб эшитгандим. Санъат оламига қандай келиб қолдингиз?

    Масрур Усмонов: — Болалагим Тошкентнинг Бирлик маҳалласида ўтган. Эрталаблари иссиқ нон ва қаймоқ олиб келиш учун отам билан Кўкча бозорига борардик. Ўша пайтлари хонанда Дониёр Тошмуҳаммедовнинг ашаддий мухлиси эдим. Буни қарангки, севимли санъаткорим ҳам айнан биз қаймоқ оладиган жойга борарди. Ҳар сафар у кишини учратиб қолганимда, қаттиқ ҳаяжонга тушардим. Бир сафар азонлаб қаймоққа деб чиқиб кетганман-да, Дониёр акани учратиб қолиб, изидан қолмай юраверганман. Шу тариқа соат кечки етти бўлиб қолганини ҳам сезмаганман. Уйга келганимда эса яхшилаб қулоғимдан чўзиб қўйишган. Бу санъаткор концерт берса 51-52-ўриндиқлар ҳамиша мен ва дўстимники бўларди. Ҳозир шуларни эсласам, санъатга қизиқишим болалигимдан пайдо бўлганини кўраман. Мактаб тадбирларида ҳар доим фаол қатнашардим. Улғайиб, Шарқшунослик институти талабасига айланганимдан кейин ижодга бўлган иштиёқим янада ошди. Мен каби санъацевар йигит-қизлардан иборат гуруҳимиз бўларди. Институтда бирор тадбир бўладими ёки бадиий кечами, албатта, иштирок этардик. Саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар тайёрлардик. Қувноқлар ва зукколар танловида «Қайсарлар» номли жамоамиз билан қатнашардик.

    — Хўш, ўқишни тамомлагач, наҳот мутахассислигингиз бўйича фаолият юритиш ҳақида ўйламадингиз? Билишимча, магистратурада ҳам таҳсил олгансиз?

    Масрур: — Ҳа, магистратура босқичини ҳам тамомладим, маълум муддат нуфузли ташкилотлардан бирида ҳам ишладим. Аммо юрак қурмағур ижод завқида ёндириб тинчлик бермасди. Эрталаб соат 08:00 дан кечки соат 18:00 гача бир хонада ўтириб ишлаш меники эмаслигини тушундим. Ишдан бўшаш ҳақида ариза билан раҳбаримнинг олдига кирганимда, сабабини сўраган, «Куйламоқчиман». — деганимда эса аввалига ҳайрон бўлган, сўнг «Омадингни берсин!» — дея тилак билдирганди.

    — Қарорингиздан афсусланмадингизми кейин?

    Масрур: – Биласизми, раҳбарим ҳам шундай деганди. «Бу кунни эслаб қол...» дея. Ишим ҳақиқатан ҳам яхши эди, ҳатто кўпчилик орзу қиладиган соҳа десам ҳам бўлади. Лекин меники эмасди-да бу, қандоқ қилай?! Бир марта яшайдиган ҳаётда севган касбинг билан шуғулланмасанг, бошқа бундай имкониятинг бўлмайди-ку?!

    — Демак, таваккал қилгансиз?

    Масрур: — Балким... Лекин таваккал қилаётганимни ўзим англаб етмаганман. Фалончига ўхшаган қўшиқчи бўлсам, сармоя топсам, деган хаёллар умуман бўлмаган, фақат куйлагим келарди. Ана шу иштиёқ билан ёнардим. Билмадим, буни сўз билан қандай ифодалаш мумкин. «Гўдак ноласи» номли қўшиғим ҳавола этилганидан сўнг бўлиб ўтган воқеалар танлаган йўлим хатомаслигига ишончимни оширди.

    — Айнан қайси воқеаларни назарда тутаяпсиз?

    Масрур: — Қўшиққа ишланган клип мухлислар эътиборига ҳавола этилгач, «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиси бўлган болалардан бири қўнғироқ қилиб «Ойим мени олиб кетаяпти, амаки», — деган. Бир оила томонидан фарзандликка олинган қизча ҳам сим қоққан, янги оиласи ҳақида сўзлаб берганди... (кўзлари ёшланди). Ўша қизалоқнинг сўзлари ҳамон қулоғимда остида жаранглаб туради.

    — Сизлар ҳақингизда суриштирганимда «Ака-укаларнинг аҳиллигига ҳавасингиз келади», дейишди. Адашмасам, оилада беш ўғил ва бир қиз фарзандсизлар?..

    Масрур: — Ҳа! Ака-укалар ўзаро аҳил-иноқлигимиз ота-онамизнинг тарбияси маҳсули. Мен оилада иккинчи ўғилман. Агар дунёда иккита яхши ака бўлса, шулардан биттаси менинг акам! Ҳар қандай вазиятда у кишига суяниб келганман. Меҳри, эътиборини сира аямайди. Кичиклигимиздан «Акага қаттиқ гапирилмайди, ҳурмат қилиш керак, ука хато қилса, кечириш, йўлга солиш лозим», — деб уқтиришган.

    — Расул оилада нечанчи фарзанд?

    Масрур: — Расул, тўртинчи фарзанд. Ундан кейин синглим ва кенжатой укамиз бор. Аслида хонандалик фаолиятини мендан аввал укам бошлаган. Ўзинг айт, Расул.

    Расул Усмонов: — Тўрт яшарлигимдан тўйларда ашула айтардим. Қариндошлар, қўни-қўшниларникида тўй-ҳашам бўлса, олиб чиқиб кетишарди-да, стулнинг устига чиқариб қўйиб микрафонни тутқазишарди. Ўрта мактабни тугатганимдан сўнг мусиқа коллежининг мақом йўналишида ўқидим. Қарийиб икки йилдан буён ижод қилиб келаяпман.

    Масрур: — Илк бор 2014 йил бўлиб ўтган яккахон концерт дастуримда биргаликда дуэт куйлаганмиз ва укам устоз санъаткорларнинг қўшиқларидан тузилган терма таронани ижро қилганди. Насиб қилса, келаси йил Расул учун ижодий парвозларга бой бўлишини ният қиляпмиз.

    — Акангизга қандай таъриф берасиз, Расул?

    Расул: — Ростини айтсам, уч акам ичида кўпроқ Масрур акамдан ҳайиқиб тураман. Кўз қарашларининг ўзиданоқ ваҳимага тушиб қоламан. Борди-ю бирор ишим билан ранжитиб қўйсам, кечирмайди. Шуни билганим учун ҳам қўрқиб тураман. Катта акам эса кўнгилчан инсон, хато қилсам ҳам, кечиришларини биламан.

    Масрур: — Қўрқаман деб, мени жоҳил одамга чиқариб қўйдинг-ку (кулги кўтарилди).

    Расул: — Яхши бўлгин, деб тергайсиз, ака, биламан.

    Масрур: — Ҳа, яша! Соҳамизнинг паст-баландликлари ўзингизга аён. Кимдир кўринмас ип билан бошқариб турмаса, бўлмайди. Укамга яхши бўлсин, хато қилмасин, қоқилмасин, тўғри йўлдан адашмасин, деб тергаб тураман. Кимнингдир назорати, диққатида эканлигингизни билсангиз, ўзингиз ҳам хато қилишдан тийиласиз.

    Расул: — Акам ҳамиша «Қандай касбда бўлмасин, ўз устингда ишласанг, излансанг, муҳими, мақсадинг аниқ бўлса, моддий тарафдан қийналмайсан», деб айтади.

    Масрур: — Асосийси, мақсад бўлиши керак. Оиламиз азалдан тадбиркорлик билан шуғулланиб келади. Ўзим ҳам кичик табдиркорлик фаолиятини йўлга қўйганман. Агар ишимни кенгайтираман десам, мутахассислигимдан келиб чиқиб, амалга оширадиган лойиҳаларим бор. Аммо мақсадим бу эмас-да, шунга ҳам сармоя орттиришга муккасидан кетмаганман.

    — Ўзингиздан қолар гап йўқ, шоу-бизнеснинг айрим ёзилмаган қонунлари, ғирромликлари бор. Укангизни фикридан қайтариш нияти бўлмадими?

    Масрур: — Қаршингиздан чиқадиган тўсиқлардан қўрқсангиз, манзилиннгизга етолмайсиз, туби кўринмасдек туюлган «денгиз»лардан чўчисангиз, қирғоққа оёқ қўйишингиз ҳамон ғарқ бўласиз. Муаммо фақат шоу-бизнесда бор, дейсизми? Тўғри, бизни касбда нисбатан кўпроқдир, лекин қийинчиликдан хавфсираган одам ҳеч қачон ниятига эришмайди. Ғирромликка келсак, ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Укамни фикридан қайтармаганман, истеъдоди борлигини билганим учун ишонч билдирганман. Гапирадиган одам учун баҳона топилаверади. Шахсан ўзимда бундай воқеалар кўп бўлади.

    — Гапирувчиларга жавоб берасизми, ёки?

    Масрур: — Албатта, имкон қадар фикримни тўғри етказишга ҳаракат қиламан. Шунчаки ўтиб кетмайман. Бир сафар «Нега клипларингизда фақат укангиз чиқади?» дейишди. Расул санъат соҳасида ўқиган, бунинг устига, қиёфаси кадрга мос, актёрлик маҳорати бор, шундай экан нега уни таклиф қилмаслигим керак? «Ёдингдами» қўшиғи учун клипни суратга олиш учун тайёргарлик кўраётганимизда нақ уч кун актёр излаганмиз. Сценарийга мос келадигани чиқмаётганидан хомуш тортиб, телефонимни титкилаб ўтирганимда Дурдона Тўлаганова Расулнинг расмини кўриб қолиб, «Ким бу йигит?» деган. «Укам» десам, «Шуни оламиз», деб айтган. Ўзининг укасини олиб чиқмоқчи дейишларидан чўчиб, ийманиб тургандим ўшанда. Дурдона опанинг таклифи билан Расул рол ижро этган.

    — Бу Расулнинг илк дебют роли шундайми?

    Расул: — Ҳа, илк бор суратга тушишим эди. Ўшанда эндигина ҳарбий хизматдан қайтгандим. Акам «Клипда суратга тушасан» деганида, аввалига ҳаяжон босди, «Бундай кўриниш менга ярашармикан», деб ўйладим, қолаверса, акамнинг қўшиғи. Бошқа санъаткор бўлганида-ю балким чўчимасдим, аммо Масрур акамнинг ўзи кузатиб турганигами, елкамдаги масъулият катта эди.

    — Кейингиларида ҳаяжонни енга олдингизми?

    Расул: — «Ёдингдами» қўшиғининг давоми сифатида «Биринчи муҳаббатим» таронасига клип ишланди. Унда ҳам суратга тушдим. Сўнг акамнинг яна бир нечта қўшиқларига ишланган видеоасарларда рол ўйнадим. Аммо актёр бўлиш фикридан йироқман. Фильмларга таклиф қилишганди, рад этдим. Мендан профессионал актёр чиқмайди, чунки хонандаликни танлаганман.

    Масрур: — Болалигида Расул алла тинглашни яхши кўрарди. Эсингдами, онамдан «Яна айтиб беринг», деб сўрайверардинг?

    Расул: — Ҳа, тўрт ёшларимгача алла тингламасдан ухлай олмасдим.

    — Масрур ака, «Ўпасим галди» қўшиғининг яратилиши ҳақида бир гапни эшитгандим. Сўзларни шевада талаффуз қилишни ўрганишингизга хоразмлик бир қиз ёрдам берган экан?..

    Масрур: — Қаердан билдингиз?

    — Узумини енг-у, боғини сўраманг дейишармиди?..

    Масрур: — Хоразм шевасида қўшиқ куйлаш учун хоразмликларга хос иборалар, талаффуз билан танишмасам, бўлмасди. Шунинг учун хоразмлик бир синглимиздан шевада сўзлашишни ўрганганман. Аммо ростини айтаман, «Ўпасим галди» деб куйлашдан уялгандим. Ҳар хил қараш бўлади, одамлар нима дейди, дея ҳадиксираганман, қўрққанман десам ҳам бўлади. Аммо хоразмликлар билан гаплашганимда «Агар қўшиқда бирор бир қочирим бўлмаса, хоразмча ашула бўлмайди», — дейишгач, куйлашга рози бўлдим. Бу сўзни ишлатиш учун бир ярим йил ўйландим. Охири «Шу сўзни ишлатмасанг, яхшиси, хоразмча куйлама», — дейишгач, таваккал қилдим.

    — Шу қўшиқдан сўнг санъаткорлар орасида хоразмча тароналар урф бўлди. Гўё буни била туриб бошлаб бергандексиз?..

    Масрур: — Ўн йиллик ижодим давомида «Ўпасим галди» ягона хоразмча қўшиқ. Рэпертуаримда айнан шундай тарона йўқлиги учун ҳам хоразмча куйлашни мақсад қилгандим. Ҳақиқатан ҳам бу қўшиқдан сўнг хоразмча ашулалар кўпайиб кетди. Буни ўзимга ҳам айтишди.

    — Акангизнинг ижодини яхши биласиз. Сизнинг-ча, юрагига яқин бўлган таронаси қайси, Расул?

    Расул: — «Азизам» ва «Ёдингдами» қўшиқлари бўлса керак. Акам рэпертуаридаги ашулаларнинг салкам тўқсон фоизини ўзи ёзган. Кўча-кўйда юрсак, қайсидир инсонни кўриб таъсирланади-ю, шу заҳоти хаёлига келганини қоғозга туширади. Масрур акамнинг ана шу одатига тан бераман.

    — Сиз-чи, Масрур ака ижросидаги қайси қўшиққа кўнгил бергансиз?

    Расул: — «Ёдингдами» таронаси, гарчи ашуладаги каби воқеалар ҳаётимда рўй бермаган бўлса-да, қаттиқ таъсирлантирган.

    — Бир неча ойлар илгари «Лабзи ҳалоллар» номли қўшиғингизни эшитиб қолдим. Долзарб мавзуни кўтарибсиз?..

    Масрур: — Ҳеч қайси мавзу шунчаки қўшиққа айланмайди. Таронани ёзишдан аввал бир қанча воқеаларни эшитдим, гувоҳи бўлдим. Кимдир дўстининг ваъдасида турмаганидан, бошқаси моддий томондан зиён етказиб қўйганидан, алданиб қолгани-ю оқибат йўқолиб бораётганидан аччиқланиб, озорланиб гапирди. Мен лабзсиз деган номдан жуда қўрқаман, чунки билиб-билмай хўлу қуруқ баравар ёниб кетиши мумкин. Кўрган-билганларим, қолаверса, ўзимнинг бошимдан кечирганларимдан келиб чиқиб, «Лабзи ҳалоллар» ашуласи яратилди.

    — Яқинларидан панд еган инсоннинг кимгадир яна ишонч билдириши қийин иш...

    Масрур: — Тўғри, шу қўшиғим чиққанидан сўнг «Менинг дардимни куйлабсиз», деганлар бўлди. Кимдир таронанинг нақоратини «кесиб» олиб, фалон дўстимнинг телефонига ўтказиб бердим, эшит деб, деди. Яна кимлардир телеграмдан юбордим дўстимга, зора тушунса ҳам дейишди. Сўзидан тониб юрганларнинг айримларига қўшиқ таъсир қилди, балким ўзи учун хулоса чиқариб ҳам олгандир.

    — «Лабзи ҳалоллар» номли фильм ҳам суратга олинди. Бир йил йил аввал сиз билан учрашганимизда «Мен фақат продюсерлик ишларига бош-қошман, рол ўйнамайман», дегандингиз.

    Масрур: — Ваҳоланки, бош ролни ўзингиз ижро этдингиз демоқчисиз-да?

    — Ўшанда фикрингиз ўзгарар балким деганимда, «Йўқ» дея жавоб бергандингиз, мана айтганимдек бўлибди-ку?..

    Масрур: — Фильм режиссёри Шуҳрат Нуралиев билан маслаҳатлашиб, бир қанча актёрларни жалб қилдик. Картина сюжети учун бошимдан кечирганларим, қолаверса, гувоҳи бўлган воқеаларни сўзлаб берганимда режиссёримиз «Бош ролни ўзингиз ўйнайсиз, чунки бутун борлиғингиз билан шу дардда ёнаяпсиз», деди. «Одамлар гапирса-чи, бирками энди рол ўйнаши қолганди», деб чўчидим аввалига, лекин Шуҳрат фикримни ўзгартирди «Гап-сўзларни ўйламанг, маҳоратингизни кўрсатинг тамом», дея. Шундан сўнг рози бўлдим. Ҳам фильм продюссери, ҳам бош рол ижрочиси сифатида ишладим.

    — Танангизни ёндирган, қалбингиз ҳаловатини ўғирлаган дардни чиқариб юборолдингизми ролингиз орқали?

    Масрур: — (ўйланиб) Йўқ... Мен гина-кудурат сақламайман, аммо сиз айтаётган дард қўйиб юборганича йўқ. Биласизми, премера куни чироқ ўчганидан сўнг секин томошабинлар орасига кириб ўтирдим. Ёнимда ўтирганлардан кимдир йиғлаётганди. Қаҳрамонимни дўстлари ташлаб кетади, қийин вазиятда кўнгил қўйгани юз ўгиради, булар менинг ҳаётим эмас, аммо қайсидир лавҳалари қисман мен билан боғлиқ.

    — Суҳбат якунида қалбингиз ҳеч қачон озор чекмаслигини тилаб қоламан. Ижодингизнинг ривожини берсин!

    Масрур: Раҳмат!

    Дилдора Юсуфбекова суҳбатлашди.

    16.08.2017, 08:35   Изоҳ (0)   32428
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наргиз Зокирова тадбирда қиёфадоши саҳнага чиқиб куйлаганидан ғазабланди

    15.08.2017, 07:45

    Жамила Ғофурова «Шакира» бўлгани, алламбало рақси ва очиқ кийингани юзасидан эътирозларга жавоб берди

    15.08.2017, 05:32

    Муниса Ризаева: «Галочка» учун турмушга чиқаётган актрисаларимиз, аёл хонандаларимиз бировларнинг оилаларини бузяпти

    14.08.2017, 15:58

    Фарруҳ Зокировдан танқид эшитган ва Тоҳир Содиқов дуэт куйлашдан бош тортган Умидахон

    13.08.2017, 09:34

    Жамила Ғофурова гонорарига битта Spark’нинг пули ва Nexia олгани ҳақида гапириб берди

    12.08.2017, 13:38

    «Бор, йўқол, мишқи». Жамила Ғофурова рақобатчиси Севинч Мўминова бўлган фильмда тўлачалиги учун кастингдан ўтолмагани ҳақида гапирди

    11.08.2017, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.