Кексайиш ва авлодлар алмашинуви эволюция учун зарур бўлса-да, абадий ҳаёт эликсири, ёхуд оби-ҳаётни қидириш билан олимлар ва тадқиқотчилар доимо шуғулланиб келган. Ҳозирданоқ тиббиёт ва илм-фанда эришилган ютуқлар инсон ҳаётини анча-мунча узайтира олади. Олимлар фикрича, 2032 йилга келиб, одамларга абадий яшаш имкониятини берувчи технологиялар яратилади.
Органларни алмаштириш
Регенератив тиббиёт шарофати билан тез орада ҳар қандай ҳаётий муҳим органни янгисига алмаштириш имконияти пайдо бўлади. Олимлар сунъий ўпка, юрак ва бошқа органларни тана ҳужайраларидан етиштиради. Таналаримиз молекуляр даражада абадий яшай олади. Нафақат абадий ҳаёт, балки абадий ёшлик ҳам мумкин бўлади.Неврологик имплантатлар
Мияга компьютер чипларини киритиш бугунги кунда ҳам ўтказилади, бундай чиплар мия функциялари бузилган кишиларга ўрнатилиб, инсульт ва мия-бош суяги шикастланишларидан кейин мия фаолиятини кучайтиради, Паркинсон хасталиги ва депрессия симптомларини енгиллаштиради. Келажакда биз электроникани фикр ёрдамида бошқара оламиз. Бундан ташқари, бу чиплар миямиз ҳеч қачон қаримаслигини ва шикастланишлардан кейин автоматик тарзда қайта тикланишини таъминлайди.Наноботлар
Микроскпик роботлар организмимизга ҳужайралар даражасида ёрдам беради. Наноботлар қон ҳужайраларига танани кислород билан тезроқ ва самаралироқ бойитиш имконини беради. Наноботлар шикастланган ҳужайраларни бир лаҳзада «таъмирлаш» имкониятини беради. Бу шуни англатадики, вируслар ва инфекцияларни саноқли дақиқаларда енгиш мумкин бўлади.Киборглар
Агар органларни билогик нусхалари билан алмаштириб бўлмаса, механик аналоглар ишга солинади. Бионик протезлар асаб ҳужайралари билан ўзаро таъсирга киришиб, органлар ва тана қисмлари ўрнини босади. Бу нафақат йўқотилган қўл-оёқларни қайта тиклаш, балки инсон танасини мукаммаллаштириш имконини ҳам беради.Крионика
Инсон танасини музлатиш бугунги кундаёқ мавжуд, кўплаб компаниялар шундай хизматни таклиф этади. Америкада 1962 йилдан буён 200 дан ортиқ киши музлатилган. Криоконсервация ёрдамида танани белгиланмаган муддатга сақлаш мумкин. Баъзи одамлар келажакда оғир касалликларни даволайдиган ва одамни абадий яшовчан қиладиган технологиялар пайдо бўлишига умид қилган ҳолда бундай процедурага мурожаат қилади.
Манба: Trendymen
Изоҳ (0)