Турли қиёфаларга қандай «стрелка»лар мос тушиши ва уларни қандай қилиб тўғри чизиш ҳақида ҳикоя қиламиз.
Яқин жойлашган кўзлар
Лайнер ёки қалам ёрдамида ингичка чизиқ чизган маъқул. Бундай чизиқни ички бурчакка кирмасдан, кўз ўртасидан бошланг.Узоқ жойлашган кўзлар
Бунда аксинча йўл тутинг: кўзнинг ички бурчагини эътиборсиз қолдирманг ва чизиқни кўзнинг бутун узунлиги бўйича чизинг. Стрелкани биринчи вариантдагидан сал қалинроқ қилиш мумкин.Кичкина кўзлар
Бунда чизиқни қаердан — кўз ички бурчагидан ёки ўртасидан — бошлашнинг аҳамияти йўқ, асосийси, стрелканинг учи кўзнинг ташқи бурчагидан чиқиб туриши ва учига қараб қалинлашиб бориши керак.Думалоқ кўзлар
Бундай ҳолатда стрелкани бутун кўз усти бўйлаб чизинг ва ташқи бурчагидан чиқаринг. Бундай чизиқ кўз шаклини торайтириб кўрсатади.Қисиқ кўзлар
Кўзни думалоқроқ қилиб кўрсатиш учун стрелкани бутун кўз усти бўйлаб чизинг, аммо ташқи бурчакдан чиқманг, кўз ўртасида эса уни қалинлаштиринг.Бодомқовоқ кўзлар
Бунда кўзнинг ички бурчагидан ингичка стрелка чизишни бошланг ва ташқи бурчакка қарата қалинлаштириб боринг ҳамда қовоқ бурмасидан сал тепага чиқаринг.Манба: Vogue
Изоҳ (0)