Италиянинг Тренто мухтор вилояти расмийлари 12 август куни маҳаллий ўрмон қоровули хизмати ходимлари ёввойи урғочи айиқни ўлдирганини билдирди. Уч ҳафта муқаддам айиқ одамга ҳужум қилган эди, деб хабар беради «РИА Новости».
Маълум бўлишича, 22 июль куни 69 ёшли эркак кучуги билан Терлаго кўли атрофидаги ўрмонда сайр қилиб юрган. Кутилмаганда уларга айиқ ҳужум қилиб, эркакни яралаган. Эркак яширинишга муваффақ бўлган, кейинроқ уни ўт ўчирувчилар қутқариб олган.
Ушбу воқеадан сўнг вилояти президенти Уго Росси махсус қарор билан инсонлар ҳаётига таҳдид солаётган айиқни ўлдиришга топшириқ берди. ДНК таҳлили эркакка 14 ёшли K2J код исмли урғочи айиқ ҳужум қилганини аниқлаб берди. Эълон қилинган ов 12 август куни айиқнинг ўлдирилиши билан тугади.
Аммо бу воқеа ёввойи табиатни асраш билан шуғулланувчи кўплаб нотижорат ташкилотлар ва фаолларнинг норозилигини келтириб чиқарди. Жумладан, Италия ҳайвонлар ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш уюшмаси эътироз ўлароқ Трентода ишлаб чиқарилувчи барча товарлар бойкотига чақирди.
Бугунги кунда Трентода 50 та атрофида кулранг айиқ истиқомат қилади.
Изоҳ (0)