Эроннинг Дизфул шаҳрида хлор сизиши оқибатида 475 киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларда 362 киши яралангани билдирилган эди. Кейинроқ жабрланганлар сони ошди.
Уларнинг аксарияти биринчи ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйларига юборилди. Шифохонада 45 киши қолмоқда.
Изоҳ (0)