АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путиндан унинг Россиядаги Америка дипломатик миссияси ходимлари сонини қисқартириш ҳақидаги қарори учун миннатдор эканлигини, чунки бу маош тўлаш учун харажатларни камайтиришга ёрдам беришини айтди, деб ёзади «РБК».
АҚШ президенти сўзларига кўра, дипломатларнинг Россияга қайтиб бориши учун ҳеч қандай сабаблар йўқ. «Биз маош учун харажатларимизни қисқартира олганлигимиз фактини юқори баҳолайман. Биз кўп пулни тежаб қоламиз», — дея хулоса қилди Трамп.
The Washington Post таъкидлашича, бу Трампнинг Россиядаги Америка дипломатик миссияси ходимлари сонини қисқартириш ҳақида Москва чиқарган қарорга нисбатан биринчи изоҳидир.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин АҚШга қарши янги чоралар доирасида 755 нафар америкалик дипломат Россиядан чиқариб юборилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.
Изоҳ (0)