АҚШнинг HBO телеканали хакерлар билан музокараларга киришиб, уларга ўғирланган сценарийлар эвазига 250 минг доллар таклиф қилди. Бу ҳақда, The Hollywood Reporter нашрига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Нашр HBO вакилларининг хатидан олинган скриншотни келтирмоқда. Унда айтилишича, канал ушбу суммани ўз ихтиёри билан тўлашга рози. The Hollywood Reporter хатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашга эришди, аммо канал расмийлари ҳозирча бунга изоҳ бермади.
Хакерлар, ўз навбатида, HBO билан музокаралар олиб борганини, аммо канал ўз ваъдасини бузганини билдирди. Гап қандай ваъда ҳақида кетаётгани аниқлаштирилмаяпти.
Илгари хакерлар ўғирланган сценарийлар эвазига 6 миллион доллар талаб қилгани билдирилган эди.
Изоҳ (0)