Марказий Африка республикасининг жануби-шарқий қисмидаги тиббиёт марказига уюштирилган ҳужум оқибатида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг олти нафар ходими ўлдирилган. Бу ҳақда қўмитанинг расмий сайтига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар берди.
«Биз кўнгиллиларимизнинг ўлими ҳақидаги хабардан чуқур қайғудамиз. Биз аҳолининг тинчлигини сақлаш ва гуманитар ишчиларни ҳурмат қилиш учун барча томонларни чора кўришга чақирамиз», — деди Қизил Хочнинг Марказий Африкадаги президенти Антуан Мбао-Бого.
Қўмитанинг маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида тиббиёт ходимлари билан биргаликда оддий фуқаролар ҳам ўлдирилган. Бироқ ҳозирча бу каби нохуш ҳодиса ҳақида хабар берилмаган.
Кўнгиллилар 3 август куни Марказий Африка республикасининг жануби-шарқидаги Гамбо тиббиёт муассасида бўлиб ўтган инқироз йиғилишида иштирок этган.
Барча ҳалок бўлганлар Африка мамлакатларининг фуқаролари бўлган.
Изоҳ (0)