2017 йилнинг 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швейцария Конфедерациясининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шавни қабул қилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон—Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.
Музокараларда Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бечта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)