Дубай полицияси жиноятни фош қилиш тезлиги бўйича жаҳон рекордини янгилади: ҳуқуқ-тартибот органларига қонунбузарларни аниқлаб, ушлаш учун бор-йўғи 20 дақиқа талаб этилди, деб хабар беради UAEInside.
Гап айнан қайси жиноят ҳақида кетаётгани аниқлаштирилмади.
Махсус ҳисоботда айтилишича, бир йил ичида фақат ўндан камроқ жиноят фош қилинмай қолиб кетган. Шу билан бирга, қонунбузарликлар сони 13 фоизга камайган.
Келтирилган ҳисобот 2015–2016 йилларни ўз ичига олади. Унга кўра, БАА жаҳоннинг энг хавфсиз давлатларидан биридир.
Изоҳ (0)