Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД террорчилик ташкилоти таъсирига тушиб қолган ота-оналари томонидан ноқонуний равишда келтирилган 48 нафар бола бор, деб ёзади «Коммерсантъ».
Russia Today телеканали маълумотларига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги Иордания ва Ироқ сиёсатчилари билан ҳамкорликда болаларни Россияга қайтариб юборишни ташкиллаштиришга уринмоқда. Эвакуация икки босқичда олиб борилиши кўзда тутилмоқда — улар дастлаб Мосулдан Иорданияга, у ердан эса Россияга юборилади.
Болалар ҳуқуқлари бўйича президент вакили Анна Кузнецова ушбу болаларга реабилитациядан ўтишга ва янги оиласини топишга ёрдам беришларини айтди.
Изоҳ (0)