Дунёнинг энг баланд турар-жойларидан бири — Дубайдаги Torch Tower («Машъал» минораси) осмонўпар биносидаги ёнғинни ўт ўчирувчилар бартараф қилди, деб ёзади Reuters.
Баландлиги 337 метр бўлган 79 қаватли иншоотдаги ёнғин Тошкент вақти билан 4 август куни соат 1:00 да ўчирилди.
Ҳукумат маълумотларига кўра, бинодаги одамлар эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ. Ёндош кўчалар ёпиб қўйилган.
Ҳукумат ёнғин таъсирида қолганларни бошпана билан таъминлаш устида ишлаётганини маълум қилди.
Ёнғин 5 август, жума кунига ўтар кечаси юзага келди. Унинг сабаби ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)