Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бугун, 24 июль куни телефон орқали ўзаро суҳбатлашди. Тожикистон раҳбари Ўзбекистон Президентини 60 йиллик юбилейи билан табриклади, деб хабар берди UzDaily.
Эмомали Раҳмоннинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон етакчиси сифатида самарали ҳаракат қилмоқда, ўз мамлакати ижтимоий-иқтисодий ўсиши ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ошишини таъминламоқда.
Президентлар теран тарихий илдизларга эга қардош халқларнинг манфаатли шериклик муносабатларини келгусида ривожлантириш борасида қўшма саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.
Изоҳ (0)