«Тахтлар ўйини» сериалининг еттинчи мавсуми, биринчи бўлимини норасмий тарзда 90 миллион киши кўришга улгурди. Бу ҳақда, The Independent нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Расмий статистикага кўра, томошабинлар сони АҚШда 16, 1 миллион кишини, Буюк Британияда 2,83 миллион кишини ташкил этади.
Норасмий кўришлар стриминг сервислари, шунингдек, торрентлар ва турли сайтлардан кўчириш бўйича ҳисобланди. Булар бўйича юқори ўринларни АҚШ, Буюк Британия, Германия, Индонезия ва Ҳиндистон эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)