• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    MH17 рейси фожиаси: 3 йил ўтиб янги тафсилотлар

    2014 йил 17 июлида Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 йўловчи самолёти Амстердамдан Куала-Лумпурга учаётган пайтда Донецк вилояти осмонида уриб туширилган эди. Бунинг оқибатида 283 йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзоси, жами ўн мамлакат фуқароси ҳалок бўлди.

    Мазкур воқеадан олдинроқ Украина можаро зонаси устидаги ҳаво ҳудудини ёпмади. Нега фожиадан бир сутка аввал бу Россия томонидан амалга оширилди? Фожианинг янги тафсилотлари билан Forbes нашри бўлишади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Украина мамлакат жануби-шарқидаги қуролланган можаро зонаси устидаги ҳаво ҳудудини ёпмаганлиги ҳақида жуда кўп марта маълум қилинди. Жумладан,  2015 йилнинг 22 октябрида чоп этилган Нидерландия Хавфсизлик кенгашининг (ДСБ) техник суриштирув натижалари бўйича Якуний ҳисоботида ушбу мавзу батафсил таҳлил қилинди. Украинага қарши барча далилллар у ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпиши керак бўлганлигини кўрсатади. Шунда 2014 йилнинг 17 июлида аксилтеррорчилик операцияси зонасида уриб туширилган, Амстердамдан Куала-Лумпурга бироз бошқа йўналишда учган Малайзиянинг Boeing 777 самолёти омон қолган бўларди.

    Бироқ ҳаммаси биринчи кўрингани каби оддий эмас.

    Украина аксилтеррорчилик зонаси устидаги ҳаво ҳудудини ёпиши мумкин бўлганлиги, бироқ бунга мажбур бўлмаганлигини танлил қилсак. Бу жиҳатдан Украина ҳаво ҳудудини ёпмаганлиги учун бирор тарзда жазоланувчи айбдор бўлмайди. Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилотининг меъёрлари ҳарбий можаролар ҳудудларида ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпишга мажбур эканлигини белгиламайди.

    Мавжуд халқаро тажрибада миллий авиарегуляторлар ҳаво ҳаракатини уларда мавжуд маълумотлардан, маълум бир ҳудуддан парвоз қилиш таҳдидларини ўз баҳолашидан келиб чиқиб чеклайди.

    2014 йилнинг 17 июлидаги фожиадан сўнг Украинага нисбатан кўплаб айбловлар, жумладан, у ҳаво ҳудудини очкўзликдан, ўз ҳудудидан транзит парвоз учун тўловни йўқотмаслик учун ёпмаганлиги маълум қилинди.

    Шу тариқа, Украинанинг аксилтеррорчилик зонасидан ўтувчи ҳаво ҳудудини фуқаролик авиацияси парвози учун тўлиқ ёпмаганлиги учун жавобгарлиги бор, бироқ у ахлоқий жиҳатга мансуб бўлиб, фақат юз берган фожиадан сўнг аён бўлди.

    Украинанинг ҳаво ҳудудини ёпмаганлиги билан боғлиқ мавзу шу билан якунлангандек ва бундан кейинги вазият суд қарорига боғлиқдек кўринади. Бироқ бу воқеанинг деярли детектив давоми бор.

    Агар ДСБ якуний ҳисоботи 180-саҳифасини очсангиз Россия кутилмаганда 2014 йилнинг 17 июлига ўтар кечаси Украина билан чегарадош ҳаво ҳудудида Ҳаво ҳаракати ташкилоти ягона тизими Ростов минтақавий маркази жавобгарлиги зонасида 16 километрдан ортиқ баландликкача фуқаролик авиацияси парвозлари учун чеклов жорий қилган НОТАМ УУУУV6158/14 ҳужжатни қабул қилганини кўришингиз мумкин. Бу масофа «Бук» зенит-ракета комплекси нишонга тегизиши мумкин бўлган максимал баландлик билан тенг (18 километр атрофида). Чекловдан 17 соат 20 дақиқа ўтиб Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудидан аллақандай «Бук» зенит-ракета комплекси Малайзиянинг Boeing самолётини йўловчилари билан бирга уриб туширади.

    Ўйлаб кўринг: Украина жануби-шақрида бир неча ойдан буён қуролли можаро давом этмоқда ва бу ҳудудда Украина «Бук»лари жойлаштирилган — мазкур давр мобайнида Россия ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматларини бу ҳолат сира ташвишлантирмайди. Украина «Бук»лари ишга солинмайди ва Россия тамоман хотиржам. Можаро кучайиб бориши билан сепаратистлар қаердандир олинган кўчма зенит-ракета комплекслари ёрдамида Украина ҳарбий авиациясини уриб тушира бошлади. Уриб тушириш билан боғлиқ ҳар бир ҳолатдан сўнг Украина фуқаролик авиацияси парвозлари учун вақтинчалик чекловлар (бир неча соатдан бир неча кунгача) жорий этади. Россия пинагини бузмайди. Сепаратистлар нишонга тегизадиган ҳаво марралари ўсиб бориши билан фуқаролик авиацияси парвозлари баландлиги учун тақиқлар ҳам ошиб боради: дастлаб бир ярим километрдан (5 минг фут) паст баландликда учиш тақиқланган бўлса, кейинроқ (2014 йилнинг 6—30 июни мобайнида) ФL260 эшелондан (7 925 метр) паст учиш тақиқланди. Россия ҳамон ҳеч қандай чора кўрмади.

    2014 йилнинг 14 июлида Украина фуқаролик транзит ҳаво кемаларининг аксилтеррорчилик зонасидан учиш минимал баландлигини ФЛ320 эшелони (9 754 метр) билан чеклайди. Россия яна икки кун кутиб, 16 июль куни ўз ҳаво ҳудудининг Донбасс билан чегарадош қисмида бир-йўла 16 150  метрдан паст парвозларни тақиқловчи ҳужжатни чиқарди (17 июлга ўтар кечаси кучга кирган). Бошқача айтганда, 2014 йил 17 июль 00:00 дан бошлаб Россиянинг Украина аксилтеррорчилик зонаси билан чегарадош ҳаво ҳудудида фуқаролик самолётларига «Бук» зенит-ракета комплекси нишонга тегиши мумкин бўлган баландликда учиш тақиқланади.

    Яъни шу пайтга қадар аксилтеррорчилик зонасидаги Украина «Бук»лари Россия ҳаво ҳудудини назорат қилиш хизматларини мутлақо қизиқтирмаган, 17 июль 00:00 дан бошлаб эса улар кутилмаганда ғоят хавфли бўлиб қолади. Бир неча ой давомида аксилтеррорчилик зонасида тинчгина турган «Бук»лар 17 июлга ўтар кечаси кутилмаганда (Россиянинг фикрича) Россия чегара ҳаво ҳудудига қарата ўқ узмоқчи бўлиб қолади. Россия бунга (олдиндан!) тайёргарлик кўриши билан аллақандай «Бук» йўловчи самолётини уриб туширади — сиз воқеаларнинг бу каби ғаройиб мос тушишга ишонасизми?

    Бундан кейинги воқеалар янада қизиқарли тус олади! ДСБ суриштируви давомида Россия томонини фуқаролик авиацияси парвозлари бўйича чеклов жорий қилиш сабаблари сўралганда, Росавиация чеклов «Украина билан чегарадош ҳаво ҳудудидаги чекловчи чораларни мувофиқлаштириш» учун жорий этилганлиги маълум қилинади. Аслида эса ҳеч қандай мувофиқлик юзага келмайди — Украина ҳаво ҳудудини 9 454 метргача баландликда ёпади, ундан юқорида учиш мумкин бўлади, Россия эса ўз ҳаво ҳудудини анча юқори 16 150 метргача ёпди, бу эса фуқаролик авиацияси парвозларини тўлиқ чеклашни англатади.

    ДСБ экспертларининг икки тақиқ ўртасидаги тафовут бўйича, яъни Россия Украинаникига қараганда баландроқ, айнан 16 километрдан ортиқ баландликка тақиқ жорий этганлиги сабаблари ҳақидаги саволига Россия ҳеч қандай жавоб қайтармади.

    Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас! 2014 йилнинг 17 июль куни MH17 рейси маршрути Ростов минтақавий маркази жавобгарлиги остидаги ҳудуддан ўтган. 17 июлга ўтар кечаси кучга кирган чеклов туфайли Ростов диспетчери ФЛ330 эшелони бўйича ҳаракатланаётган Малайзиянинг Boeing 777 самолёти Россия давлат чегарасини кесиб ўта туриб Россия ҳаво ҳудудининг фуқаролик авиацияси парвозлари тақиқланган зонасига киришини билган ва жим турган...

    Уч йил давомида Киев, БМТ Хавфсизлик кенгаши, ОБСЕ, Голландия экспертлари, терговчилар ва бошқаларга кўплаб саволлар билан мурожаат қилдик. Энди навбат Росавиация ва бошқарма раҳбари ўринбосари Олег Сторчевга саволларга:

    - нега Россиянинг чегара ҳудудларида фуқаролик авиацияси парвозлари бўйича чекловлар айнан 2014 йилнинг 17 июлида, MH17 рейси ҳалокати куни кучга кирди?

    - нега Ростов минтақавий маркази диспетчерлари 2014 йилнинг 16 июль куни 16 150 метр баландликда парвозларни чекловчи НОТАМ УУУУV6158/14 ҳужжатини олганлиги ва у 17 июль 00:00 да кучга кирганлигига қарамасдан, унга умуман риоя қилмасдан, чегара ҳаво ҳудудида хизмат кўрсатишда давом этган? Нега бир юзи элликка яқин рейс 2014 йилнинг 17 июль куни Россиянинг ёпиқ ҳаво ҳудудидан ўтишга улгурган?

    - нега фуқаролик авиацияси парвозларининг ФЛ530 эшелондан паст учиши бўйича чекловлардан хабардор этилган Ростов диспетчери экипажга ёпиқ ҳаво ҳудудига яқинлашаётганлиги ҳақида маълум қилиш ўрнига MH17 рейсини Россия—Украина чегарасида кузатувга олишга тайёргарлик кўрган?

    - нега россиялик расмий шахслардан ҳеч ким ҳеч қаерда ва ҳеч қачон Украинанинг аксилтеррорчилик операцияси зонасида ҳаво ҳудудини ёпмаганлиги ҳақида гапира туриб, «Нега Россия чеклов жорий қилгани ҳолда Украина қуролли можаро зонасидаги ўз ҳаво ҳудудини ёпмади» деган саволга тўхталмади?

    19.07.2017, 16:44   Изоҳ (0)   15963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўтган ҳафта давомида Японияда иссиқдан олти киши ҳалок бўлди

    19.07.2017, 16:02

    ОАВ: Трампнинг куёви махфий маълумотлар билан танишиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин

    19.07.2017, 15:20

    Аргентинада совуқдан етти киши ҳалок бўлди

    19.07.2017, 14:10

    АҚШ Сенатидаги республикачиларга Obamacare’ни бекор қилиш учун овозлар етмаётганлиги маълум бўлди

    19.07.2017, 13:28

    Олов остида қолган Хорватия ва Черногория (видео)

    19.07.2017, 13:00

    Кўпчилик одамлар қалбаки суратларни ажрата олмаслиги аниқланди

    19.07.2017, 12:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    А Серия. “Аталанта” “Рома”дан устун келди. Элдор Шомуродов 85 дақиқа ҳаракат қилди (видео)

    Спорт | 13 май, 07:29

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.