АҚШнинг миллий хавфсизлик масалаларига бағишланган Lawfare блоги муҳаррир Бенжамин Уиттс Россия президенти Владимир Путиннинг жанг санъатларидаги муваффақиятлари фирибгарлик эканлиги таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларини The Washington Post келтирмоқда.
Уиттснинг сўзларига қараганда, Путин фақат сохта жангларда енгиб чиққан, Россия етакчисининг рақиблари унга атайлаб йиқилиб берган. Журналист Путиннинг рақиблари унинг зарбаларидан сўнг жуда осон йиқилишига урғу берди.
«У фақат ўз ҳукми остидаги одамлар билан курашади, улардан бари йиқилиб беради», — таъкидлади Уиттс.
Lawfare муҳаррири Путинни жангга чақирди.
Уиттс тхэквондо ва айкидо бўйича қора белбоғи соҳибидир. Ўз навбатида, Путин тхэквондо бўйича қора белбоғ соҳиби, шунингдек, у дзюдо ва самбо бўйича спорт устаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)