17 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Малайзия элчиси Дато Норъаини бинти Абд Ҳамид билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Малайзия муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)