26 август куни бўлиб ўтадиган Конор МакГрегор ҳамда Флойд Мейвезер ўртасидаги бокс кечасига кириш учун энг арзон чипта 500 доллардан сотилади. Бу ҳақда «Sports.ru» Mayweather Promotions раҳбари, Мейвезернинг бизнес-ҳамкори Леонард Elleрбига асосланиб маълум қилди.
Жанг кечаси учун чипталар 24 июлдан бошлаб савдога чиқарилади. Уларнинг қиммати 10 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Савдога, шунингдек, жойига қараб 1.500, 2.500, 3.500, 5.000 ва 7.500 долларни ташкил қилувчи чипталар ҳам чиқарилади.
Тўқнашувнинг расмий ахбороти қуйида тақдим этилган:
- Жанг санаси: 26 август, 2017 йил
- Арена: T-Mobile Arena
- Жанг манзили: Лас-Вегас, Невада
- Томошабинлар учун жой: 18.000
- Асосий жангга қадар: фақат бокс жанглари
- Шарҳловчилар: Мауро Раналло, Эл Бернстайн, Пол Малиняжи
- Чипталар чиқадиган кун: 24 июль 2017 йил
- Чипта нархлари: 500 дан 10.000 АҚШ долларигача
Изоҳ (0)