Британиянинг Press Association янгилик агентлиги Google корпорациясидан Radar лойиҳаси доирасида 800 минг доллар олди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад янгилик ёзувчи робот яратишдир, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Айтилишича, робот журналистлар маҳаллий ОАВ учун ойига 30 мингдан ортиқ янгиликлар ёзади. Лойиҳа старти 2018 йил бошига мўлжалланган.
Ҳозир Radar устида беш киши ишламоқда, улар тиббиёт, криминал, бандлик ва бошқа мавзулардаги янгиликларни автоматлаштиришга уринмоқда.
Radar маҳаллий газета ва сайтларга рекламадан тушадиган даромад етишмовчилигига қарши чоралар кўришда ёрдам беради.
Шу билан бирга, Radar бутунлай одам журналистлардан воз кеча олмаслиги айтилмоқда. Журналистлар янгиликларни таҳрирлашда ва уларнинг ёзилиш алгоритмларини созлашда давом этади.
Изоҳ (0)