Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари талончилик билан боғлиқ жиноятни фош қилди. Бу ҳақда идоранинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
«6 июнь куни тахминан соат 14:00 ларда номаълум шахслар босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Бекмурадов Даврон Маматкаримовични пичоқ билан қўрқитиб, унга тегишли бўлган 8370000 сўм пулни эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинганлар», — дейилади хабарномада.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (босқинчилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган Рашидов Абдувохид Абдужалилович, Хадарцев Сослан Владимирович ва Саъдуллаев Муроджон Дилмурод ўғли содир этганликлари аниқланган.
Рашидов ва Хадарцевларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Саъдуллаевни ушлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Изоҳ (0)