Британиялик хонанда Элтон Жон 8 июль куни Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтиши режалаштирилган чиқишини бекор қилди. Бунга шаҳарда G20 саммитининг ўтказилиши сабаб бўлди, деб хабар беради Süddeutsche Zeitung газетаси.
Шаҳар маъмуриятининг рад жавобига артистнинг самолёти Гамбург аэропортида қўниши сабаб бўлди. Шаҳарга 20 та давлат раҳбарлари келиши боис бу ерда хавфсизлик чоралари кескин кучайтирилган.
«Ташкилотчилар охирига қадар барчаси амалга ошишига умид қилди. Аммо кўп ноаниқликлар юзага келди, ва қарор қабул қилишга тўғри келди», — маълум қилди хонанданинг матбуот котиби.
Изоҳ (0)