Нью-Йоркдаги замонавий санъат музейи Fiat 500 хэтчбекини ўз коллекциясига. Бу қарор моделнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан қабул қилинди— 1957 йил 4 июлда Туринда автомобилнинг биринчи намуналари тақдим этилган эди, деб хабар беради Motor нашри.
Музей моделнинг 1965–1972 йилларда чиқарилган энг муваффақиятли модификацияларидан бири бўлмиш 500 F намунасини ўз коллекциясида жойлаштиради. Кўргазмага қўйилган экземпляр оқ рангда бўлади.
Шунингдек, замонавий санъат коллекциясида Cisitalia 202 GT (1946), Willys-Overland Jeep (1952), Volkswagen Beetle (1959), Jaguar E-Type Roadster (1963), Ferrari 641/2 Grand Prix Racer (1990) ва Smart (1998) автомобиллари бор.
Изоҳ (0)