WBO йўналишининг ярим-ўрта вазнида жаҳон чемпиони ҳисобланган филиппинлик Мэнни Пакьяо титул жангида австралиялик Жефф Хорнга имкониятни бой берди, деб ёзди «Чемпионат». Бу 38 ёшли боксчи учун фаолиятидаги еттинчи мағлубият бўлиб тарихга кирди.
Австралиялик боксчига қарши жангга яшил қитъанинг Брисбен шаҳри мезбонлик қилди. Бунда ҳар уч ҳакам Хорннинг ғалабасини қайд этган: 117:111, 115:113, 115:113.
Ваҳоланки жанг давомида устунлик Пакьяо тарафида бўлгандек кўринган. Филиппинлик чарм қўлқоп устаси 9 та раундни яхши ўтказган. Шундан кейин рефери Хорни огоҳлантириб, шундай бокс тушишда давом этса, жангни тўхтатишини ҳам маълум қилган. Якунда эса ғалаба барибир Хорнга берилган.
29 ёшли Жефф Хорн ҳозирга қадар учун бу 18-жанг бўлди. Боксчи шуларнинг 17 тасида зафар қучган ва бир марта дуранг қайд этган. 11 та жангда рақибларини нокаутга учратган.
Изоҳ (0)