Россия автоэкспертлари мамлакат бозоридаги энг арзон машиналар рейтингини тузди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Унда биринчи ўринни Хитойнинг Lifan Smily хэтчбеки 369900 рубль нарх билан эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Россиянинг Lada бренди — Granta, Priora седанлари ва Granta лифтбеки турибди. Бу машиналарнинг нархлари тегишли равишда 389900, 399900 ва 414900 рублни ташкил этади.
Ундан кейинги ўринда турган Datsun on-DO машинасининг (Япония) қиймати 439000 рублни ташкил қилди.
Энг арзон маркалар топига, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ravon R2 хэтчбеки, Lada Kalina, Ravon Nexia ҳамда Хитойнинг FAW Oley ва Brilliance автомобиллари кирди.
Изоҳ (0)