Шавкат Мирзиёев тажриба тариқасида Алишер Саъдуллаевни халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Халқ таълими вазири У. Иноятов 2 июль куни уни селектор йиғилиши чоғида таништирди.
Яқинда бўлиб ўтган «Камолот» ЁИҲ съезди чоғида Алишер Саъдуллаев Ўзбекистонда чет тилларини ўрганиш истиқболлари юзасидан ўз таклифлари билан Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Шундан сўнги Президент уни халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинлашга кўрсатма берди.
Алишер Саъдуллаев 1994 йил 11 июлда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини (MDIST) битирган. Шу пайтгача у Result ўқув марказининг директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)