Абу Бакр ал-Бағдодийнинг яқин дўсти ва ёрдамчиси ИШИД етакчиси ўлимини билвосита тасдиқлади. Бу ҳақда араб ОАВлари манбаларига таяниб, Эроннинг FARS агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Жумладан, Al-Sumeriyeh’нинг Ироқдаги манбалари Абу Катибех Мосулдан 50 километр узоқликдаги Талл-Афар шаҳридаги жума намози пайтида кўп адашганини таъкидлаган.
Шунингдек, у ИШИД етакчиси ҳақида гапираётиб, тўсатдан йиғлаб юборган. Сўнг бироз сукут сақлаб, Қуръон тиловат қилган, бироқ яна адашган.
ОАВга кўра, гарчи Абу Катибех тўғридан-тўғри ал-Бағдодийнинг ўлимини тасдиқламаган бўлса-да, унинг жума намози чоғида ўзини тутиши ўлдирилганидан далолат бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон ОАВлари ҳалок бўлган ИШИД етакчиси тасвирлангани тахмин қилинган суратларни эълон қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)