Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб мобил алоқа (уяли алоқа компаниялари) хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонентлик рақамини ишлатиш учун тўлов миқдорни оширади, деб хабар берди UzDaily.

Фото: «Коммерсантъ.uz»

1 июлдан бошлаб мобил операторлар ҳар бир абонент учун 2,75 минг сўмдан пул тўлайди, бу йил бошига нисбатан 750 сўмга ортиқ демакдир.

Тўлов ҳар бир абонентлик рақами учун олинади. Уларнинг сони эса ойнинг сўнгги кунидаги ҳолат бўйича аниқланади.