Ўзбекистон Президентнинг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида» 20 апрелдаги қарорига мувофиқ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ташкил этилади. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, Тошкент давлат техника университети Термиз филиалига ҳар йилги талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 1 сентябргача Тошкент давлат техника университети Термиз филиалини танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўради. Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув адабиётлари, замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширади.
Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейининг бинолари ва иншоотлари ҳудудлари билан Тошкент давлат техника университети Термиз филиалига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул фойдаланишга берилади.
Изоҳ (0)