25 июнь куни соат 9:15 ла Миробод туманининг Нукус кўчасида Nexia ва «Ваз-2106» машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тўқнашувдан сўнг Nexia машинаси олов олди.
Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Пўлатов берган баёнотга кўра, ёнғин ҳақидаги хабар навбатчи қисмга эрталабки соат 09:19 да келиб тушган. Ўт ўчириш гуруҳи воқеа жойига 09:22 да етиб келиб, 09:26 да оловни тўлиқ ўчирган.
ЙТҲда Nexia автомобили ҳайдовчиси енгил тан жароҳатлари олди.
Изоҳ (0)