• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Нақдлаштириш»нинг қийинчиликлари: Нега Ўзбекистонда пулни нақдлаштириш мураккаб?

    Пулни нақдлаштириш масаласи Ўзбекистонда пластик картага эга фуқароларнинг асосий муаммоларидан биридир. Буни қонунан амалга ошириш деярли имконсиз. Кўпинча аҳоли халқ орасида «пул алмаштирувчи» дейиладиганларнинг хизматига югуришларига тўғри келади. Улар эса нақдлаштирилаётган пулдан ўз хизматлари учун 10 фоиздан кам бўлмаган ҳақ олиб қолишади. Маблағларни нақдлаштириш масаласи, шунингдек, тадбиркорлар олдида ҳам кўндаланг туради, улар «нақдлаштириш»нинг турли схемаларидан фойдаланишларига тўғри келади.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    UZ24 мамлакатда нақд пул етишмовчилигининг сабабларини айтиб беришини сўраб, мустақил молиячи эксперт — Александр Давлетовга мурожаат қилди.

    Талаб таклифни оширади

    Дунёнинг нобозор ва энг ёпиқ иқтисодиётларида ҳам бозор қонун-қоидалари барибир ўз сўзини айтади. Бизнинг ҳолатда нақд пулга бўлган талаб таклифдан ортади, шунинг учун биз нақд пулнинг доимий етишмаслиги ва дефицитига гувоҳ бўлмоқдамиз. Қачонки дефицит бўлса, нақд пулнинг чайқов қиймати ҳосил бўлади ва бу халқона тил билан айтганда «фоиз» ҳосил бўлишига олиб келади ва истеъмолчилар ўзларига кўрсатиладиган хизмат учун ҳақ тўлашга мажбур бўлишади.

    Пул-кредит сиёсати

    Нолинчи йилларнинг ўрталаридан бошлаб Ўзбекистоннинг пул-кредит ҳокимияти инфляцияни ушлаб туриш мақсадида пул массасининг муомалага чиқарилишини бюрократик усулларда қисқартиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Ёпиқ иқтисодиёт шароитида, масалан, Шимолий Кореяда айланмада нақд пулнинг кўпайиши чиндан ҳам инфляцияни ҳаракатга келтирувчи омил ҳисобланади. Бироқ бозор муносабатлари ёки унга босқичма-босқич ўтиш шароитларида бу инфляцияга доир муаммоларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи асосий омил ҳисобланмайди. Мустақил экспертлар Ўзбекистонда 2000 йиллардан бошлаб инфляциянинг бош сабаби — монополиялар тарифларининг ошиши ёки харажатларнинг ортиши каби номонетар омиллар, деган ягона фикрдалар. Монетар омиллар ҳам, албатта, инфляцияга таъсир кўрсатади, бироқ имтиёзли кредитлаш ва паст нобозор фоиз ставкалари (амалда — манфий ставкалар) муомаладаги нақд пуллардан кўра каттароқ инфляцион босим юзага келтиради. Нақд пуллар ҳажмини сунъий камайтириш сиёсатидан воз кечиш ва келгусида уни адекват даражагача ўстириш — бугунги иқтисодий вазиятда Марказий банк янги раҳбарияти учун кун тартибининг ўта критик масаласи ҳисобланади.

    Яширин иқтисодиёт

    Яширин иқтисодиёт — Ўзбекистон иқтисодий тарихининг энг зиддиятли жиҳатларидан бири ҳисобланади. У бизда ҳануз чуқур таҳлил қилинмаган ёки унинг устида илмий изланишлар олиб борилмаган. Турли баҳолашларга кўра, яширин иқтисодиётнинг даражаси мамлакат ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизидан 50 фоизига қадар ҳажмга тенг. Бундай иқтисодиёт ҳар доим нақд пулга талабни яратади ва қоидага кўра, пуллар "яширинади" ва қайтмайди. Бундан ташқари, яширин иқтисодиёт шароитларида ўзаро ҳисоб-китоблар одатда "қора нақд пул" дейилувчи усулда амалга оширилади. Яширин иқтисодиётнинг ҳажми қанчалик катта бўлса, нақд пулга бўлган талаб ҳам шунчалик юқори бўлади. Натижада, расмий иқтисодиётда ҳам унинг етишмовчилиги бошланади.

    Эркин конвертациянинг йўқлиги

    Конвертацияга нисбатан жорий этилган чекловлар сабаб алоҳида импортчилар, айниқса, халқ истеъмоли молларини олиб кирувчилар, ўзларининг хорижий валютага бўлган талабини турли йўллар билан қониқтиришга мажбур бўлишади. Нақд валюта харид қилиш учун уларга »қора» бозорда нақд сўм керак бўлади, шу сабабли кўпинча кенг истеъмол моллари импортчиларининг товар муомаласи табиий шакли қуйидаги шартли формула бўйича юз беради: »қора бозор»да нақд долларни сотиб олиш — импорт маҳсулотларни нақд сўмга сотиш ва яна нақд доллар харид қилиш. Бундай формула нақд сўм айланмасига босим ўтказади унинг банкдан ташқаридаги айланмасини кенгайтиради ва нақд пул тақчиллигига сабаб бўлади.

    Солиқ солиш

    Иқтисодиётнинг қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш каби меҳнат сарфи катта бўлган соҳаларида ойлик маошлар кўп ҳолларда «конверт»да ёки «қўлдан» ҳеч қандай шартномаларсиз тўланади. Иш берувчи харажатларни қисқартириш учун ҳамма нарсаларда иқтисод қилишни истайди ва биринчи навбатда — ходимлар тўлайдиган солиқдан. Иш берувчи учун «конверт»да бериладиган маошларнинг устунлиги ўз-ўзидан равшан. У ижтимоий бадаллар, ягона ижтимоий тўлов, даромад солиғи, пенсия ва бошқа ажратмаларда иқтисод қилади. Масалан, иш берувчи ходимига «конверт»да 1 миллион сўм тўласа, у турли солиқларда 500 минг сўм иқтисод қилади. Шу сабабли уларга маблағларни 8—10 фоиз эвазига бошқа бир харажатлар қисми кўринишида нақдлаштирилиб, 25 фоиз ЯИТ, 23 фоизгача даромад солиғи, 8 фоиз пенсия жамғармасига ажратма, 1 фоиз индивидуал тўпланиб борувчи пенсия жамғармаси, 1 фоиз касаба уюшмасига бадал тўлаш ўрнига «қора» маошни тўлаш афзалроқ.

    Иқтисодиётнинг долларлаштирилганлиги (миллий валютада жамғарма функциясининг йўқлиги)

    Юқори даражадаги инфляция ва чекланган конвертация туфайли айни пайтда миллий валюта жамғарма функциясини қисман бажармаяпти. Ўзбекистонда кўчмас мулк ёки авто олди-сотди битимлари кўпинча долларда амалга оширилади. Турли тадбирлар, масалан, тўй ўтказиш учун жамғармалар ҳам долларда йиғилади. Айрим ҳолларда эса доллар инвестиция киритиш вариантларидан бири бўлиб хизмат қилади. Жамғармани долларга ўтказиш фақат нақд сўм кўринишида амалга оширилади, ахир пластик карточкага доллар харид қилиб бўлмайди-да.

    Бозорга оид бўлмаган хизматлар

    Ўзбекистонда картадан нақд пул ечиш унификацияланган тарифлар туфайли барча банкларда текин хизмат саналади. Шу сабабли бирорта банк ўз ихтиёри билан нақд пул бермайди. Пул борасида текин хизмат ҳам бўладими ахир? Хориждаги исталган банкда картадан нақд пул ечиш — пуллик хизмат ҳисобланади ва банклар фойда олиш учун уни жон деб барча мижозларига тақдим этади. Инкассация қиймати бизнинг банкларимизга камида 3 фоизга тушади. Буларнинг барисида ҳали ғазначиларга, пулни ўраш каби касса чиқим материаллари ва қўриқчиларга тўланадиган харажатлар ҳисобга олинмаган. Вилоятларда инкассация хизмати янада қимматроққа тушади (абсолют монополия эканлиги туфайли инкассация хизматининг ҳаддан зиёд қимматлиги — яна битта муаммо аслида). Қайси банк шундай шароитларда ўзининг зарарига нақд пулни текинга беради? Яъни банклар картадаги пулнинг нақдлаштирмаётганига сабаб — бу хизматнинг зиёнли эканлигидадир. Банкларга картадан нақд пул ечиб олишга комиссияларни эркин ва чекловларсиз жорий этиш имкониятини қайтариш зарур.

    15.06.2017, 15:20   Изоҳ (0)   36483
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2017 йилда валютанинг эркин конвертацияси очилиши кутилмоқда

    15.06.2017, 14:23

    Зафаробод, Фориш тумани ва Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимидан озод қилинди

    15.06.2017, 14:02

    Тошкентда туғилган кунни нишонлаётган коллеж ўқувчилари ёнғиндан жабр кўрди

    15.06.2017, 13:52

    «Ўзбекистон 24» раҳбари шу вақтгача мамлакатда «куну-тун янгилик узатадиган бундай телеканал бўлмагани»ни айтди. Йўғе? «Дарё» фактчеки

    15.06.2017, 11:41

    «‘Ахборот’ — бу бренд ва биз уни сақлаб қоламиз». «Давр» ҳам «Ёшлар»да эфирга чиқишда давом этади

    15.06.2017, 11:35

    Бугун Ўзбекистон ОТМларида қабул комиссиялари иш бошлади

    15.06.2017, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.