• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Шоҳ сохта экан»: Теҳронда Бабаяннинг овози чиқмай қолди

    Тўғри, майдонда футболчи ҳаракат қилади. Лекин ҳамма нарсани ҳам унинг ўзи ҳал қилавермайди. Масалан, Португалия терма жамоасини олайлик. Роналду жамоадошлари ниманинг эвазига Европа чемпиони бўлди? Албатта, мураббийнинг маҳорати эвазига.

    Азиз Ҳайдаров, Ўзбекистон термаси аъзоси

    Фото: Sports.uz

    Фото: Sports.uz

    Бу Ҳайдаровнинг Эрон билан ўйингача айтган фикрлари эди. «Жонли ижрога тайёрмисиз, жаноб Бабаян» мақоласида мураббий тактикаси иш берган 4 та ўйин эслаб ўтилди.

    Жонли ижрога тайёрмисиз, жаноб Бабаян?

    Теҳронда Самвел Вячеславовични ҳам шу қатори синов кутиб турганди. Кўриндики, Бабаян бундай катта ўйинларга тайёр эмас.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Александр Лобанов

    Миллий терма жамоанинг асосий посбони Игнатий Нестеров бўлиши кераклиги кўп гапирилди. Бабаян эса Александр Лобанов вариантида қатъий туриб олди.

    Фото: «Sports.uz»

    Фото: «Sports.uz»

    Дарвозабон 2016 йил Эроннинг «Персеполис» клубида тўп суриб, ярим йилдаёқ ортга қайтариб юборилганди. Агар форслар уни савияли деб ҳисобласа, катта эҳтимол билан олиб қоларди. Бабаян эса дарвозасига берилган 4 та зарбанинг ҳаммаси гол бўлгани форс диёрида ҳангома қилинган дарвозабонни Эрон миллий терма жамоасига қарши асосий таркибда туширди. Беш йил олдин айнан «Озоди» стадионида қаҳрамон бўлган Нестеровни эмас, шу стадиондан қувилган Лобановни асосий деб билди. Оқибати қуйидаги расмда акс этган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Чап қанот

    Эроннинг ўнг қаноти анча фаол бўлиши Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби чиққанидаёқ маълум эди. Чунки Бабаяннинг чап қанотидан Игорь Сергеев ва Станислав Андреев жой олди. Биринчидан, Андреевга нафақат мухлисларнинг, балки мутахассисларнинг ҳам саволлари кўп. Иккинчидан, Игорь Сергеев қанот футболчиси эмас, чапда у қандай каромат кўрсатиши керак эди?

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Сиз бу футболчи бутун ўйин давомида умуман йўқолиб қолганига ажабланасизми? Мен эса йўқ. Ҳозир формаси анча яхши бўлган Сардор Рашидов ва Жалолиддин Машарипов захирада қолиб, «Пахтакор»да аравасини аранг тортаётган Игорь Сергеев чапда ўйнаганидан кейин бошқача бўлиши мумкин эмасди.

    Андреевнинг жароҳати алоҳида бир мавзу. Бунда на бир тўқнашув бўлди ва на бир ноқулай қулаш. Ҳатто ўша йиқилиш ҳам футболчининг савиясини кўрсатиб беради. Ўйинолди тикланиш машғулотларига жиддий эътибор берадиган футболчи бундай кулгули тарзда жароҳат олмайди. Тўғри, футболда жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Аммо гап Бабаян ёқтирадиган Андреев ҳақида бораётган экабн, мавзу алоҳида дейиш мумкин.

    Мана энди Андреевнинг ўрнига ким тушганига қаранг — Даврон Ҳошимов. Яна ўша савол: нега? Сурияга қарши мағлубият билан якунига етган учрашувда ҳужум Ҳошимовнинг қанотидан ўтиб кетганини эслайсизми? Ўзбекистон кубогидан жой олган «Насаф»га қарши ўйинда ҳимоячи ҳеч нарса қила олмай, аламидан рақибига жароҳат етказмоқчи бўлган вазиятни-чи?

    Бабаян на Акмал Шораҳмедовни ва на Фаррух Сайфиевни йиғинларга чақириб турди. Керакли пайтда эса барибир Акмалга суянди. Унинг «Насаф»даги шериги Фаррух Сайфиев Эронга нега олиб кетилди, агар чап қанот ҳимоячининг жароҳати ўрнини барибир ўнг қанотдаги Даврон Ҳошимов тўлдирса?

    Фото: Zimbio

    Фото: Zimbio

    Бабаян нега Ҳошимовни эмас, Акмални чапга ўтказди? Хато қилиши учунми ёки тажрибасидан келиб чиқиб? Акмал тажрибалироқ бўлса, нега у термага чақирилмасди. Анталия ва Дубай йиғинларида Бабаян билан машғулот олиб борган, терманинг асосий ўйинларида эса умуман кўринмайдиган футболчилар қани? Терма захирасини айнан улар тўлдирилмайдими? Ахир йиғинлар учун катта пул сарф этилади. Хўш, Бабаян кимни тайёрлади бу вақтда?

    Фото: Zimbio

    Фото: Zimbio
    Бабаянда принцип шундай, Кримецга жой топиш учун Тўхтахўжаевни ўзи суймайдиган қанотга ўтказади, Ҳошимовга жой бериш учун Шораҳмедовни қарама-қарши қанотга олади. Даврон эса эронлик йигитларни тўнкариш билан вақт ўтказди. Ўйин якунида мағлубиятга чидай олмаслик функциясини ёқиб, форс футболчиларни тепкилашга ўтди.

    Бундан нима келиб чиқади, Бабаян таркиб танлашда хато қилган. На Андреев ишончни оқлади ва на тап-тайёр чап қанот ҳимоячиси ўйинга қўйилди.

    Легионерлар

    Бунда Эрон чемпионати ҳақида яхши тасаввурга эга бўлган йигитларга эътибор берамиз. Игорь Сергеев нега асосий таркибда майдонга тушди деган саволни яна бериб кўринг. Нега тушмаслиги керак деб қарама-қарши савол берилса, ортда қолган ўйинлари статистикасини кўрсатинг. Агар унинг ўрнида Рашидов ёки Машариповдан бири ҳаракат қилганида, фаолиятини Эрон чемпионатида ўтказаётган Сервер Жепаровга ҳеч бўлмаганда 20 дақиқа имконият беришнинг имкони бўларди. Форс чемпионатида ҳаракат қилаётганининг ўзиёқ унга нисбатан умидни пайдо қиларди.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Энди эса Фозил Мусаевни эсланг. Қосимов Теҳрондан тарихий ғалаба билан қайтган ўйинда Мусаев асосий таркибдан жой олган. 2016 йил Эрон чемпионатида ўйнагани, ҳозир эса Япония Жей лигасида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётгани инобатга олиниб, Мусаевни майдонга тушириш мумкин эмасмиди? Ҳайдаровнинг ўзи интервьюсида ўрнини ёшларга бўшатишга тайёр экани ҳақида айтиб турибди. Шундан кейин ҳам тажрибасини инобатга олиб, Ҳайдаровни туширавериш таваккалчиликдан қўрқишдан бошқа нарса эмас. Ваҳоланки, Мусаев ҳам катта ўйинларда синалган футболчи эди. Бунда Ҳайдаровга эътироз йўқ. Тўғрисўзлиги ва меҳнатлари учун раҳмат. Ўзи айтиб ўтганидек, ҳамма нарса футболчиларнинг ўзигагина боғлиқ эмас, мураббий ҳам бунга нимадир қўшиши шарт.

    Фото: Sports.ru

    Фото: Sports.ru

    Ва ниҳоят Азиз Ибрагимовни эслаб ўтаман. Бабаян шундай футболчи бор ёки йўқлигини биладими менга қоронғу. Ибрагимов ўтган мавсум «Бухоро» сафида энг кўп гол урган, кейин эса Эроннинг «Тракторсози» клубига йўл олган. Ўйин амалиёти етарли. Гарчи жамоаси аутсайдер бўлса ҳам, Эрон чемпионати ҳавосидан хабардор. Мана шундай паллада Ибрагимов терманинг ўнг қанотини Ҳошимовдан яхшироқ қўриқларди деб ишонаман. Шунчаки мураббий дегани «Пахтакор» футболчиларидан ортиб, ташқарини ҳам кўра олиши керак. Мурод Холмуҳамедов Теҳронга нега боргани-ю, матбуот анжуманида нима қилиб адашиб юргани мен учун жумбоқлигича қолиб кетса керак.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Одил Аҳмедов

    Аҳмедов терма сафида энг кўп тер тўкадиган футболчи. У Бабаян жамоасини бир неча бор қийин вазиятлардан олиб чиқиб кетди. Қатарга қарши ўйинда Аҳмедов фақатгина дарвозада турмади холос, қолган барча ишни қилди. Замонавий футбол эса ҳамма иш фақатгина битта футболчининг гарданида бўлишини оқламайди. Айниқса рақиб Эрон каби қитъа гиганти бўлса.

    Фото: Zimbio

    Фото: Zimbio

    Аҳмедов Қатар ёки Хитойга қарши Тошкентдаги ўйинларда барча масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкиндир. Бироқ мундиал ёқасида турган Эронга қарши сафар ўйинида ҳам худди шундай ўйнай олмайди. 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентинанинг юлдуз футболчиларинида қийнаб қўйган форслар Одилнинг имкониятларини яхши биларди. Уни қуролсизлантириш, бутун бошли Ўзбекистон ўйинини ишдан чиқариш билан баробар эканини Кейруш ҳам, футболчилар ҳам тушуниб турганди. Бабаян таркибида эса Аҳмедов кўп тармоқли бўлишда катта қийинчиликка дуч келди.

    Бу Самвел Бабаяннинг тактика борасидаги қарашларига чизгилар эди. Унинг савияси қандай деган саволга эса Эронга қарши икки ўйин жавоб беради. 180 дақиқа давомида ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасига 1 та ҳам аниқ зарба бера олишмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эронга қарши Вадим Абрамов ҳам, Миржалол Қосимов ҳам ўйнаб кўрган. Ўша ўйинлар билан Бабаяннинг икки учрашувини солиштириб кўринг ва ўзингиз хулоса чиқаринг. Бизда прогрессми ёки регресс?

    Сурия ва Хитой термалари Эрон билан дуранг ўйнай олди. Ўзбекистон эса йўқ. Қатар ва Хитой кореяликларга 2 тадан гол урди, Сурия дуранг ўйнади, Ўзбекистон эса йўқ. Сизнингча, Самвел Бабаян тузган жамоа Жаҳон чемпионатига муносибми?

    Икки савол

    Ўйиндаги воқеалар ўз йўлига. Мени иккита савол қийнади:
    • Миллий терманинг мундиалга чиқиши муҳим жиҳат экан, нега терманинг ҳал қилувчи ўйинга бирорта раҳбар келмади? Сардор Раҳматуллаев ёки Асқар Толибжонов Теҳронга бориши мумкинмиди? Бу ҳолат бош жамоага бўлган эътибордан даракми?
    • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Хитой билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Мадомики шундай экан, жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Теҳронда нима қилиб юрибди? Футболчилар Хитойга ким билан кетди? Ҳайдаровнинг иши шунчалик кўп экан, Ўзбекистонда ундан бошқа мураббий қуриб қолганмиди?
    Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг энг кучли авлоди шу экани ҳақида айтишдан чарчамаганди. Мақолани Ҳайдаров билан бошлаб, Жепаров билан якунлаб қўямиз. Сервер Бабаяндек ўйламайди.
    Сўнгги 8 йил давомида, айниқса, бундан аввалги саралаш босқичида кучли таркиб билан ҳаракат қилдик. Бу мен ўйнаган энг кучли авлод эди. Биз яхши ўйнагандик. ЖЧ—2014 га чиқиш учун эса битта гол камлик қилганди.

    Сервер Жепаров, Ўзбекистон термаси аъзоси

    13.06.2017, 15:39   Изоҳ (0)   90613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.