2017 йилнинг 11 июнь куни тахминан соат 02:30 ларда муқаддам судланган Дониёр Хайитбоев (исми ўзгартирилган) «ЗИЛ-131» автоуловидан телефон ўғрилаб кетаётганида қўлга олинган, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Дониёр Хайитбоев Бектемир тумани ҳудудида фуқаро Ботир Тўраевнинг «ЗИЛ-131» русумли автоулови салонидан баҳоси 75 минг сўмлик «Nokia-1280» русумли уяли телефон аппаратини ўғрилаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Бектемир тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Хаитбаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)