ИШИД гуруҳининг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий Раккага уюштирилган авиаҳужум чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда, Сурия давлат телевидениесига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, нашр унинг ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар олдин ҳам пайдо бўлганини эслатиб ўтди. Шу боис айни пайтда мазкур ахборотни тасдиқловчи далиллар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Разведка маълумотларига қараганда, Бағдодий Мосулда бўлган, аммо у махфий равишда шаҳарни тарк этгани истисно қилинмаяпти.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)